Ёшлар сиёсати
Мақсад битта — ёшлар манавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш!
  • 16.07.2021
  • 396

  "Ўзбекистон МЭТ" АЖ "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиалида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрда имзоланган "2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғриси"даги 781-сонли қарорига мувофиқ "Китобхонлик ҳафталиги" ўтказилмоқда.

  Филиал Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жаҳон ва миллий адабиёт намояндаларининг адабий мероси, ўзбек халқ ёзувчиларини машҳур асарларидан таркиб топган китоблар жамланмаси "Навоий МЭТ" филиали таркибидаги подстанцияларда меҳнат қилаётган ёшларига тарқатилди. Китобхонлик бурчаги ташкил қилиниб, турли-туман асарлардан таркиб топган китоблар йиғиндиси жамланди.

  Ҳафтада бир кун "китобхонлик куни" деб елон қилинди. Ёшлар ўртасида китобхонлик мусобақалари ташкил етилади.

  ✍️ Ш. Ойназаров, "Навоий МЭТ" филиали Ёшлар Иттифоқи етакчиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>