Янгиликлар
2021 йилда юқори кучланишли 17 та подстанцияда қўшимча 1 568 МВА қувват оширилади. Шунингдек, 3 та йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган
  • 17.07.2021
  • 309

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.

  2021 йилда модернизация ва реконструкция дастури асосида жами 17 та подстанцияда қўшимча 1 568 МВА (мегавольт ампер) қувват ошириш режалаштирилган.

  Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 7 та подстанцияда юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб, подстанцияларда қўшимча 631 МВА қувват оширилган.

  1. Тошкент вилояти “Чирчиқ” подстанциясида 150 МВА;

  2. Қорақалпоғистон Республикаси “Беруний” подстанциясида 125 МВА;

  3. Хоразм вилояти “Хоразм” подстанциясида 75 МВА;

  4. Фарғона вилояти “Ўзгариш” подстанциясида 50 МВА;

  5. Бухоро вилоятида “Қуйимозор” подстанциясида 63 МВА;

  6. Қашқадарё вилоятида “Амир Темур” подстанциясида 125 МВА;

  7. Навоий вилоятида “Горная” подстанциясида – 43 МВА юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб ишга туширилди ва 631 МВА қувватга оширилди.

  Шунингдек, йил якунига қадар 10 та юқори кучланишли подстанцияда 1000 МВА қўшимча қувват оширилиши кутилмоқда, жумладан:

  1. Қашқадарё вилояти, “Қарши” подстанциясида 75 МВА;

  2. Бухоро вилояти, “Қуйимозор” подстанциясида 127 МВА;

  3. Самарқанд вилояти, “Самарқанд” подстанциясида 9 МВА;

  4. “Каттақўрғон” подстанциясида 75 МВА;

  5. Навоий вилояти, “Химия” подстанциясида 200 МВА;

  6. “Горная” подстанциясида 43 МВА;

  7. Фарғона вилояти, “Фарғона” подстанциясида 75 МВА;

  8. Тошкент шаҳри, “Юксак” подстанциясида 23 МВА;

  9. Сурхондарё вилояти, “Шеробод” подстанциясида 249 МВА;

  10. Жиззах вилояти, “ДНС” - 2 подстанциясида 124 МВА қўшимча қувват оширилади.

  Жорий йил якунига қадар 3 та инвестиция лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Хусусан:

  - “Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 500 кВли “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси.

  - “500 кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500 кВли “Сурхон” подстанциясидаги очиқ тақсимловчи қурилма (ОТҚ)ни кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси.

  - “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси.

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан жорий йилнинг биринчи яримйиллигида жами 398,6 млрд. сўмли лойиҳалар фойдаланишга топширилди.

 

  Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

  “Ўзбекистон МЭТ АЖ Ахборот хизмати билан ҳамкорликда

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1359

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>