Янгиликлар
“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиалида “Китобхонлик ҳафталиги” ниҳоясига етди
  • 18.07.2021
  • 319

  “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги хоразмлик ёш энергетиклар Урганч шаҳрида жойлашган Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот ресурс марказига саёҳат уюштиришди.

  Мутахассислар марказ фаолияти билан таништириб, анъанавий ҳамда электрон кутубхона адабиётлари билан таништиришди.

  Шунингдек, ёш энергетиклар кутубхона музейини томоша қилишди. Ёшларга ушбу кутубхонадан фойдаланиш учун Ахборот ресурс маркази томонидан  бир йиллик фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ID-карталар тақдим этилди.

  Бир сўз билан айганда, китобхонлик ҳафталиги ёшлар учун фойдали тадбирларга бой бўлди.

✍️ Ж.Ибодуллаев, “Хоразм МЭТ” филиали Ёшлар Иттифоқи етакчиси

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>