Янгиликлар
Жиззахлик ёшлар ижодкорлар билан учрашди
  • 19.07.2021
  • 313

– Ёшларнинг “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказиш ташаббуси айни муддао бўлди, – дейди «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали директори Ғайрат Аҳмедов, – ёш энергетиклар нафақат соҳа илмий адабиётлари, бадиий адабиётга ошнолиги ҳам уларнинг касбий фаолиятида муҳим ўрин тутади.

  Акциядорлик жамияти талабларига мувофиқ “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар барча карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Ҳафталик сўнггида «Жиззах МЭТ» ёшлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлимига саёҳат уюштиришди. Ёш энергетиклар таниқли ижодкор Меҳрибон Абдурахмонова билан бадиий адабиётнинг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ҳақида суҳбат қуришди.

  Суҳбат сўнггида янги нашр қилинган китоблар ёшларга совға тариқасида улашилди. Сўнгра ёшлар ёзувчилар уюшмаси кутубхонаси билан танишдилар, ижодкорларга энергетиклар номидан миннатдорлик билдирилди.

✍️ Ш.Отабоев, «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи етакчиси

 Ахборот хизмати

>