Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисини 60 ёш юбилейи билан табриклади
  • 20.07.2021
  • 819

  Бугун ислом оламида улуғ айём — Қурбон Ҳайити нишонланмоқда. Жонажон юртимизда ушбу муборак айём оила даврасида, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш билан, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик соғиниш билан ўтмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугун муборак кун, яхшилик ва эзгулик шодёнаси. Улуғ байрам тинчлик-хотиржамликда, шоду хуррамликда, тўкин дастурхон атрофида нишонланмоқда.

 

  Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 июль “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида хизмат кўрсатган энергетик — Дадажон Айнақулович Исақулов 60 ёш юбилейини нишонламоқда.

  Оила аъзолари ва ҳамкасблари ардоғида бўлган Дадажон Исақуловни бугун унинг сафдошлари, касбдошлари, дўстлари, шогирдлари қаторида давлат арбоблари ҳам қутламоқда.

  Жумладан, бугун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақуловни 60 ёш юбилейи билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султоновлар самимий муборакбод этиб, унинг касбий фаолиятига муваффақиятлар тилади.

 

  Шу билан бирга, Дадажон Айнақуловични 60 ёш юбилейи билан МДҲ давлатлари Электр энергетика Ижроя қўмитасининг раиси Игорь Анатольевич Кузько, Қозоғистон Республикаси «KEGOC» акциядорлик жамияти жамоаси ҳамда бошқаруви раиси, «Қирғизистон МЭТ» ОАЖ жамоаси ва бош директори, «Барки Точик» давлат энергетика компанияси жамоаси ва раиси, Туркманистонлик энергетиклар, шунингдек, бошқа хорижий ҳамда маҳаллий энергетика ташкилотлари жамоалари, ҳамкасблари қутлашди.

 

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жамоаси Дадажон Айнақулович Исақуловга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, касбий муваффақият тилаб, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларида омад тилайди.

 

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>