Янгиликлар
Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди
  • 23.07.2021
  • 275

  “Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6264-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.

  Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

  ➖ Стратегик ривожланиш агентлиги (Агентлик);
  ➖ Президент раислигида Агентлик Кенгаши;
  ➖ Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

  Агентликнинг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.  

  Агентлик Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор томонидан бошқарилади.

  ☑️ Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади.

   ❌ Агентлик даромадлари солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.

  Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Агентлик билан келишилиши лозим.

  ➡️ Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Агентликнинг сўровига кўра тегишли маълумотларни, шу жумладан бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.

  ✅ Агентлик ходимларига илгари ишлаган жойида берилган, шу жумладан кўп йиллик меҳнати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимча ҳақлар сақланиб қолади, ҳарбий ва махсус унвонларга эга бўлмаган олий юридик маълумотли ходимлар учун эса ўрнатилган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари берилиши мумкин.

  ☑️ Фармонга кўра шунингдек, инвестициявий фаолликни ошириш соҳасидаги энг долзарб муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида Агентлик ҳузурида Стратегик ташаббуслар акселератори (Акселератор) ташкил этилди.

  ❕Агентлик бош директори Акселератор раҳбари ҳисобланади.

  Каналга уланиш

  https://t.me/huquqiyaxborot

https://t.me/huquqiyaxborot/10068

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>