Келиб тушган мурожаатлар
uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукнидан: "...Уйда свет йўқ. Кун бўйи ўчмоқда... Нега? Усталаримиз бор уйда... Уларнинг иши тўхтаб қолди-ку!»
  • 27.07.2021
  • 392

  Мурожаатчининг номи: Зокиржон Отажонов

  Мурожаатчининг манзили: Фарғона вилояти

  Мурожаат мазмуни: "...Уйда свет ёнмаяпти, балансимда 60 минг сўм бор, лекин "свет" ёнгани йўқ, шунга чора кўришингизни илтимос қиламан...»

 

  Мурожаатчининг номи: Анвар Юсуфович Равшанов

  Мурожаатчининг манзили: Навоий вилояти

  Мурожаат мазмуни: "...Мен 2 йилдан бери Навоий вилояти Зарафшон шаҳар атрофидаги дачалардан бирида яшайман. Мурожаатим шуки, шу вақт мобайнида электр энергиясининг 110 В гача пасайиши, айниқса ёз ва қиш чилласида доимий кучланиш 180 В ни ташкил этади. Сиздан Золотинка дачаларида кучланиш стабил 230 В билан таъминлашингизни илтимос қиламан!»

 

  Мурожаатчининг номи: Замира Абдуллаева

  Мурожаатчининг манзили: Хоразм вилояти

  Мурожаат мазмуни: "...Уйда свет йўқ. Кун бўйи ўчмоқда... Нега? Усталаримиз бор уйда... Уларнинг иши тўхтаб қолди-ку!»

 

  ✔ Мурожаат жавоб: "Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасига асосан, кўриб чиқиш учун турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ матбуот хизматига йўналтирилди.

  МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

  ☎ ЯГОНА TELEFON рақами — матбуот котиби 71/236-68-08 ва ИШОНЧ РАҚАМИ — фуқаролар мурожаати учун махсус рақам 71/208-56-46. Ижтимоий тармоқ саҳифалари

  ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга бошқа хизматларни кўрсатиш "ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" АЖнинг ваколатига киради.

  Шунингдек, фуқаро Замира Абдуллаевага "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган қуйидаги мақола-хабарномаларни мутолаа қилишни тавсия этамиз:

  ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДАГИ УЗИЛИШЛАР — ИСТЕЪМОЛНИНГ ОРТИШИ ТУФАЙЛИ ЮЗАГА КЕЛАДИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/582

  МУРОЖААТ МАЗМУНИ: "НЕГА АЙНАН НОНУШТА ВА КЕЧКИ ОВҚАТ ПАЙТИ ЧИРОҚ ЎЧАДИ?»

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/215

  ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ЁХУД ТИЗИМИДАГИ ЙИРИК АВАРИЯЛАРНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/177

  ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛИШИГА МАЖБУР БЎЛИНМОҚДА! ЁХУД БУГУНГИ КУН ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИ МАДАНИЯТИ ҚАЙ АҲВОЛДА?

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/150

 

 "Ўзбекистон МЕТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>