Янгиликлар
Навоий вилоятидаги юқори кучланишли подстанцияларда қўшимча қувватлар ишга туширилди
  • 27.07.2021
  • 289

  “Жанубий-ғарбий подстанцияларни модернизация қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорларига асосан 220/110/10 кВ “Химия” подстанциясида қўшимча ўрнатилган, қуввати 200 МВА бўлган АТ-3 автотрансформаторида қурилиш монтаж ишлар тугатилиб, қурилма кучланиш остига қўйилди. Бунинг натижасида подстанцияда 200 МВА қувват захираси яратилди.
 
  Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан Навоий кон-металлургия комбинатидан қабул қилинган подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 2021 йилда 220/35/6 кВли “Горная” подстанциясида 2х20 МВАли трансформаторларни 2х63 МВАга алмаштириш, 6 дона реакторлар ўрнатилиши режалаштирилган эди. Ҳозирда Т-1 куч трансформатори 63 МВА қувватли янги трансформаторга алмаштирилиб, ишга туширилди. Бунинг натижасида қўшимча 43 МВА қувват захираси яратилди.

✍️ «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>