Янгиликлар
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиалида “Эҳтиёткорлик — замон талаби” шиори остида ўтказилган Хавфсизлик техникаси ойлиги тадбирларининг финал босқичи мусобақалар тарзида якунланди
  • 30.07.2021
  • 437

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 186-сонли «Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалнинг 2021 йил 17 июнида 112-сонли буйруғи чиқарилди.

  Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Филиалнинг Касаба уюшмаси қўмитаси ҳомийлигида Ёшлар иттифоқи ҳамда "Тошкент тиббий санитария қисми" муассасасининг олий тоифали шифокорлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 28 июль куни Хавфсиз иш шароитларини таъминлаш ва жароҳатларнинг одини олиш бўйича 220 кВ кучланишли “Келес” подстанциясида 7 та подстанция ходимлари ўртасида мусобақа — тадбирларнинг финал босқичи ташкиллаштирилди.

  Кенг қамровли, бир неча босқичдан иборат тадбирдан кўзланган асосий мақсад — иш жойида хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини сўзсиз бажариши учун ҳар бир ишчи-ходимларнинг масъулиятини оширишдан иборатдир.

 

  Тадбирни очиб бериш учун сўз "Тошкент шаҳар МЭТ" филиали директори А.Ғ.Расуловга берилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан бошланди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7862

Умуман олганда, бизнинг соҳамиз катта масъулиятни ва эҳтиёткорликни талаб этади. Бугунги кунда электр энергиясиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Шундай экан, масъулиятли бўлган бу ишда подстанция ходимларининг хавфсизлик техникаси талабларини тўғри ва тўлиқ бажарилиши ўта муҳимдир, дея таъкидлади, филиал директори ўзининг кириш нутқида.

 

  Мусобақанинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ишончлилик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи З.Атаев, Ўқув марказидан К.И.Норқулов, "Тошкент тиббий санитария қисми" муассасидан шифокор терапевт Ш.М.Алимжанова, шифокор пульмонолог Х.Ҳамдамова ҳамда филиалнинг Изоляция гуруҳи етакчи муҳандиси Б.Рустамовлар ҳайъат аъзолари қилиб белгиланди.

1-босқич: Электр ускунасида наряд бўйича иш жойини тайёрлаш ва бригадани ишга қўйиш;
2-босқич: Жабрланувчини электр токи таъсиридан қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
3-босқич: Амалдаги қоида ва йўриқномалар бўйича билим-синовини “Заковат” интеллектуал  ўйинлари кўринишида синаш.
 

Тадбир давомида подстанция ходимлари ўзларининг бор билим-савияси ва куч-ғайрати билан ёндашган ҳолда иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида номинация ғолиблари аниқланиб, улар фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар:

1 -ўрин “Озодлик” подстанцияси ходимлари;

2 -ўрин “Келес” подстанцияси ходимлари;

3-ўрин “Файзиобод” подстанцияси ходимлари ғолибликни қўлга киритдилар.

 

  Тақдирлаш маросимидан кейин ходимларнинг ҳозирги пандемия шароитида руҳиятларини кўтариш, бахтсиз ҳодисалар бўлмаслиги, корхонамиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эҳсон дастурхони ёзилди ва тадбир бадиий қисм билан якунланди.

 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 

✍️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>