Янгиликлар
Жорий йилда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёхуд Ўзбекистон тарихида аввал кузатилмаган рекорд даражадаги йирик лойиҳалар хусусида қисқача
  • 05.08.2021
  • 247

  1. 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида электр энергетика соҳасида 4 341 МВт.га тенг бўлган иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича жами 10 та шартнома имзоланди (Бу 4 341 МВт ҳажм Ўзбекистонда амалдаги ўрнатилган қувватларнинг қарийб учдан бирини ташкил қилади).

  2. Жорий йилда Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВт.дан бўлган 2 та қуёш электр станцияси ишга туширилади (Бу Ўзбекистон тарихида биринчи йирик ҳажмдаги қуёш электр станциялари ҳисобланади).

  3. 2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1 800 МВт.га тенг бўлган иссиқлик ва қуёш электр станциялари ишга туширилади (Бир йилда бу каби йирик ҳажмдаги қувватлар аввал ишга туширилмаган).

  4. 2021 йилда юқори кучланишли 17 та подстанцияда қўшимча 1 568 МВА (мегавольт ампер) қувват оширилади. Шунингдек, 3 та йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилади. (Бир йилда бу ҳажмдаги қувват ва лойиҳалар аввал ишга туширилмаган).

  5. 2021 йил давомида узунлиги 15 000 км бўлган паст кучланишли электр узатиш тармоқлари янгидан қурилади ва реконструкция қилинади. (Бу Ўзбекистон тарихида илк бор йирик ҳажмдаги янгилаш ишлари ҳисобланади.)

  6. 2021 йилда 4 000 та трансформатор пункти модернизация ва реконстркция қилинади. (Бу ҳам Ўзбекистон тарихида илк бор йирик ҳажмдаги янгилаш ишлари ҳисобланади.)

  P.S: Маълумотлар Энергетика вазирлиги томонидан эълон қилинган хабарлар асосида тайёрланди. Тан олиш керак, Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан энергия таъминотини яхшилаш бўйича салмоқли ишлар қилинмоқда.

  Энергетика хабарлари

  https://t.me/energetika_xabarlari/400

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>