Янгиликлар
Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида янги ишга тушириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этади:
  • 10.08.2021
  • 298

1. Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил сентябрь.

2. Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил декабрь.

3. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш. Ишга тушиш санаси: 2024 йил 3-чорак.

4. Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 4-чорак.

5. Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.

6. Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.

7. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2022 йил 4-чорак.

Жами қувват: 2 797 МВт.

 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1393

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>