Янгиликлар
Диққат, эълон! 2021 йил 19–20 август кунлари 500 кВ кучланишли «Суғдиёна» подстанциясида семинар машғулотлари ҳамда махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилади
  • 11.08.2021
  • 298

  Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 84 та юқори кучланишли подстанциялар ичида 7 та 500 кВ кучланишли подстанциялар мавжуд. Мазкур муҳим объектларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг билим-малакасини ошириш, ҳарбий тайёргарлик даражасини юксалтириш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги масалалари юзасидан тегишли ўқув семинарлари ҳамда машғулотлар ўтказиш  белгиланган. Тоифаланган объектлардаги тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятининг тегишли топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган Чора-тадбирлари режасида ҳам акс этган.

  Юқоридагиларни инобатга олиб, Самарқанд вилояти ҳокимияти Матбуот хизмати ҳамда бошқа журналист ва блогерлар 2021 йил 19–20 август кунлари «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали биносида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган кўргазмали ўқув семинар ҳамда 500 кВли «Суғдиёна» подстанциясида ҳарбий тайёргарлик машғулотлари тадбирларида бевосита иштирок этишлари мумкин.

  Тадбирда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси ходимлари, муҳим объектларга эга 7 та вилоят магистрал электр тармоқлари филиалларидан мутахассислар, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимияти, Самарқанд вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот ва тузилмалардан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

☎️ Мурожаат учун телефон: +998-71-208-5598 (Тошкент); +998-66-231-0698 (Самарқанд).

  ‖ Веб-саҳифа http://uzbekistonmet.uz

  ‖ Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati

  ‖ Facebook https://www.facebook.com/

  ‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

  ‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet

  ‖ Utube https://utube.uz/ru/users/7208

  ‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

 Эслатиб ўтамиз, бу каби махсус тактик-ўқув машқлари бундан олдинроқ 500 кВ кучланишли «Қоракўл» (Бухоро вилояти) ҳамда 500 кВ кучланишли «Сурхон» (Сурхондарё вилояти) подстанцияларида ўтказилган эди.

Батафсил:

«Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиалида семинар, 500 кВли «Қоракўл» подстанциясида намунавий машғулотлар ўтказилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/633

Янгиликлар 24 |

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5568

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ: 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1168

Янгиликлар 24 |

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7538

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ

Ахборот хизмати

>