Келиб тушган мурожаатлар
"Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди
  • 11.08.2021
  • 361

  Мурожаат эгаси: Тайир Мўминов (Muminov Tayir), Андижон вилоятидан

  Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Шаҳрихон шаҳрида яшовчи — истеъмолчи Т.О. Мўминовман. Шахсий рақам: 2030043. Ноҳақдан электр энергия бўйича 2 054 602.89 қарз қилиб қўйишибди. Шу масалани ўрганиб, ҳал этишингизни сўрайман.

 

  Мурожаат эгаси: Мансурхўжа Ғофуров (Гафуров Мансур-ходжа), Бухоро вилоятидан

  Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати юзасидан шикоят қилмоқчиман. Ҳафта давомида тез-тез электр таъминоти узилиб туради. Ташқарида эса +40 даража иссиқ. Ибн Сино кўчаси 26/2- ва 26/1-уй аҳолиси номидан Ҳукуматга жамоавий арзнома юбордик. Негаки уйдаги электр жиҳозларимиз (музлаткич, кондиционер, телевизор ва бошқалар) тезда носоз ҳолга келмоқда. Шу масалани ўрганиб, ҳал этишингизни сўраймиз.

 

  ✔Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Тайир Мўминов ва Мансурхўжа Ғофуров, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

  МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

   ☎ Call марказ рақами — +998 (55) 500-5545. Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7345

  ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

   ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

  het.uz – расмий веб-сайти

  Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

  Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

  Call centre: 1154

 

✍"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>