Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОР ФАОЛИЯТИ — ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТАЯНЧИ ҲИСОБЛАНАДИ
  • 13.08.2021
  • 474

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади!

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларни жорий ва капитал таъмирлаш, саноат ҳамда урбанизация тараққиётига мувофиқ ривожлантириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва қисман қўшни давлатлардан импорт қилинаётган электр энергиясини юқори кучланишли тармоқлар орқали тақсимловчи электр тармоқларига етказиб бериш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш, шу билан бирга, соҳада қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини амалга ошириш билан шуғулланади.

Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибида 84 та юқори кучланишли подстанция ва 11 400 киломердан ортиқ 220–500 киловольт кучланишли магистрал электр узатиш тармоқлари мавжуд.

  Маълумки, Ўзбекистон электр энергетика тизими бошқа давлатларники каби туну кун ишлайдиган, бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиб, шу лаҳзада истеъмол қилинадиган, бир неча босқичли мураккаб жараёнлар мажмуидир.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги мамлакат энерго тизимида муҳим аҳамият тутувчи Миллий диспетчерлик маркази мавжуд. Рақамлаштириш дастурининг йирик лойиҳалари айнан шу марказда амалга оширилмоқда.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

  Электр энергияси таъминоти умумтизимида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги мувозанатни сақлаш, тизимда рўй бериши мумкин бўлган авария ҳолатларига қарши реле ҳимояси ва автоматика тизимининг тезкор чоралари, оддий тил билан айтганда, юқори кучланишли ҳаво линияларининг айнан қаерида носозлик (!) нима сабабдан рўй берганини бир неча километр узоқдаги бошқарув пултидан туриб билиш ва сониялар ичида ҳолатни барқарорлаштириш, бунинг учун керакли топшириқ-кўрсатмаларни бериш — Маркази томонидан самарали фойдаланиб келаётган рақамли дастурларнинг бир қисмидир.

  Акциядорлик жамияти Америка Қўшма Штатларининг USAID агентлиги билан ҳамкорликда энергетика тизимининг иш режимларини ҳисоблаш учун мўлжалланган DigSilent Power Factory дастури ўзлаштирилиб, тегишли сертификатларга эга бўлишди. Шу билан бирга, Жаҳон Банки билан ҳамкорликда Ўзбекистон энергетика соҳасидаги автоматлаштирилган бошқариш тизимини рақамли технологияларга ўтказиш, яъни мавжуд оператив-ахборот комплексини замонавий SCADA/EMS тизими билан алмаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

USAID оказывает содействие модернизации энергетического сектора Узбекистана: https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/851

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5578

  Ҳеч кимга сир эмас, ривожланган мамлакатлар энергетика соҳаси ҳозирда бизга нисбатан илғор ва самарали иш босқичда. Соҳанинг барқарор фаолияти кўп томонлама мутахассисларнинг билим-салоҳиятига боғлиқ.

  Акциядорлик жамиятида ишчи-ходимлар малакасини ошириш бўйича бир неча босқичли ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, хавфсизлик техникаси ойлиги кўрик тадбирлари доирасида электр муҳандис ва чилангарларининг билим-савияси баҳолаб борилиши анъанавий равишда амалга оширилади. Бундан ташқари, ўрта бўғин раҳбарларини Россия Федерациясининг Петербург энергетика малака ошириш институти ҳамда “Жанубий Урал арматура ва изолятор заводи”нинг амалий машғулот курсларида малакасини ошириш йўлга қўйилган.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6258

  Тан олиб айтиш керакки, ўтган йиллар давомида электр тармоқлари ва подстанцияларда жисмонан ва маънан экирган электр ускуна-жиҳозлари деярли алмаштирилмаган, фақат жорий ва мавсумий таъмирланган.

  Охирги уч-тўрт йилда эса халқаро молия институтлар ҳамкорлигида юқори кучланишли 84 та подстанцияларнинг қарийб 50 фоизида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда, бир қатор инвестиция лойиҳалар натижаси амалиётга татбиқ этилиб, электр таъминотининг ишончлилиги оширилмоқда. 

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5009

Келинг, аниқ рақамларга тўхталайлик...

  2021 йил биринчи яримйиллик якунларига кўра мамлакатимизнинг магистрал электр тармоқлари орқали 31,6 миллиард киловатт.соат электр энергияси транспортировка қилиниб, режа 108,1 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати 2020 йилнинг мос даври кўрсатгичи 25,9 миллиард киловатт.соатга нисбатан 122,1 фоизни ташкил этди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6901

  Инвестиция дастури доирасида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 54,04 млн.долл. маблағ ўзлаштирилиб, режа 130,6 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати 2020 йилнинг мос даври кўрсаткичига нисбатан 130,7 фоизни ташкил этади.

  Модернизация дастури асосида 7 та подстанцияда юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу мавжуд умумий қувват кўрсаткичларига олти ой ичида яна 631 мегавольтампер қувват қўшилди, дегани. Ўсиш суръати 2020 йилнинг мос даври кўрсаткичи — 422 мегавольтамперга нисбатан 149 фоизни ташкил этди.

  Таққослаш учун: Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг истеъмол қуввати 250–300 мегавольтампер атрофида бўлса, мамлакатимиздаги энг йирик истеъмолчи — Навоий вилоятининг истеъмол қуввати 1100–1200 мегавольтамперни ташкил этади.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7707

  Шунингдек, жорий йилнинг биринчи яримйиллик режасига мувофиқ кенг кўламли мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мисол учун, куч трансформаторлари бўйича режа 175 фоизга, 110-500 киловольт кучланишли ўчиргичлар бўйича режа 110 фоизга, ҳаво компрессорлари бўйича режа 127,3 фоизга, ҳаво линияларини мукаммал таъмирлаш режаси 112 фоизга бажарилди.

  Бу рақамлар юқори кучланишли подстанция ва тармоқларда бирорта муаммо ва камчиликлар қолмади, дегани эмас, албатта. Йилдан-йилга, мавсумдан-мавсумга ошиб бораётган эҳтиёжни қоплаш учун ҳали кўплаб электр қурилма ва жиҳозлар янгиланиши, муҳими — тўғри эксплуатация этилиши, замонавий, ихчам, рақамли технологиялар асосида ишлайдиганларига алмаштирилиши лозим.

 Қарийб чорак аср давомида деярли янгиланмаган юқори кучланишли электр ускуналари охирги 4-5 йилда, инвестицион лойиҳалар доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан янгиланиб, янги-янги электр объектлари қурилмоқда. Аммо булар ҳали ривожланаётган Янги Ўзбекистон учун етарли эмас...

  Демакки, галдаги вазифалар — жадал суръатларда сифатли иш кўламларини бажариш, бу орқали аҳолини электр таъминотидан рози қилиб, йирик саноат корхоналаридан тортиб ўрта ва кичик бизнес вакиллари ривожи учун ишончли таъминот яратилиши лозим.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6739

Шу ўринда Ҳукумат кўрсатмаларига мувофиқ фаолиятни трансформация қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаш лозим.

  Акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги корхоналарда чуқур диагностика ўтказиш ва аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш, харажатларни қисқартириш, қувватларни модернизация қилиш мақсадида “McKinsey&Company” ҳамда “ИКС Холдинг” халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7541

  Жамиятда замонавий бошқарув тизимлари ва усулларини жорий этиш бўйича ISO 9001 “Сифат менежменти тизими” ҳамда ISO 37001 “Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари” халқаро стандартлари сертификатлари қўлга қиритилди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6001

  2019 молиявий йилидан бошлаб Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари жорий этилиб, ҳозирда Жаҳон Банкининг кўмагида “Ernst&Young” халқаро аудиторлик компанияси жалб этилган.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7564

  Соҳага янги жаҳон стандартларини жорий қилиш, замонавий рақамли подстанциялар ва электр тармоқларини қуриш ҳамда улардан фойдаланишда ушбу стандартлардан фойдаланиш мақсадида “Uzassystem” билан тузилган шартномага асосан ишлаб чиқилган 524 та стандартни қўллаш бўйича "Ўзстандарт" агентлигининг розилиги берилди.

  Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилаётган хусусий электр станцияларини, аввало қайта тикланувчи энергия манбалари негизида ишлайдиган станцияларни республика энерготизимига улаш ва уларни бошқаришни таъминлаш ҳамда ушбу ишларни тўғри ташкил этиш учун Осиё Тараққиёт Банки томонидан ёлланган Adalid Asesores y Consultores (ADAYC) консалтинг компанияси билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Хулоса шуки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида магистрал электр тармоқларини ривожлантириш, мавжуд подстанциялар қуватини ошириб, янгиларини қуриш, соҳада рақамлаштириш, модернизация ва реконструкция ишлари бўйича бўйича бир нечта лойиҳалар амалга оширилмоқда.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7356

  Мақсад эса аниқ — электр таъминоти тизимининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳамда қўшни мамлакатлардан импорт қилинаётган электр энергиясини паст кучланишли тақсимловчи тармоқларга етказиб бериш ишончлилигини ошириш, бу орқали аҳоли, ўрта ва кичик бизнес, кластер хўжаликлари-ю йирик саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш.

  Бир сўз билан айтганда, тежамкор, самарадор ва тезкор иш тамойиллари асосида Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар  — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўз олдига мақсад қилиб қўйган вазифалардир.

✍️ Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

https://review.uz/oz/post/

Хорижий нашрда: http://energo-cis.ru

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>