ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Ягона телефон рақами орқали А-76-сонли қайднома (23.08.2021) билан рўйхатга олинган фуқаролар мурожаатига жавоб
  • 25.08.2021
  • 266

☎️ Мурожаат эгаси: Зарина Муҳаммадова ҳамда Дилрабо Мирзаева, Сурхондарё вилояти

  Мурожаат мазмуни: “...Иссиқ ёз кунлари ўтиб кетди ҳамки, бизнинг ер жойимиз ва компесация тўловимиз ҳал бўлмади... 15-20 кундан кейин совуқ кунлар, ёмғир бошланади. Мен икки болам билан қаерда яшайман? На ер берилди ва на компесация тўловлари... Қоғоз ҳужжат кўтариб ҳокимиятма ҳокимият юриб чарчадик. “Миллий”дан ҳам бир неча марта келишди. Кўп маротаба гаплашдик... Натижа йўқ. Менга қачон ер ва компесация тўлови берилади?”

⇒ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 500 кВли Ғузор-Регар (Л-507) электр узатиш линиясини тиклаш” инвестицион лойиҳаси доирасида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятининг Денов ва Сариосиё туманларидаги аҳоли уй-жойлар бўйича мурожаатларга жавоб беради.

  Лойиҳа тўғрисида маълумот:
  Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимларининг паралелл ишлашини таъминлаш мақсадида тикланаётган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 500 кВ кучланишли  “Л-507” электр узатиш линиясининг умумий узунлиги 173 км бўлиб, қайта тикланадиган қисми 63,3 кмдан иборат. Ушбу инвестицион лойиҳа “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

  Фуқаро мурожаатига қисқача тартибда жавоб:
Фуқароларнинг уй-жой, бино-иншоотларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.

  2021 йил 8 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносбатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонга асосан, давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилган ерлар ва уларга бериладиган ерларни тартибга солган ҳолда, туман ҳокимлари ваколати вилоят ҳокимига ўтказилиши ва ер беришни бир муддатга тўхтатиш мақсадида мароторий эълон қилинган ҳамда белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Фармондан келиб чиққан ҳолда низомини ишлаб чиқиш топшириғи берилган.

 

⏳ Ҳозирда ушбу Низом тегишли тартибда ишлаб чиқилаётганлиги ҳамда тасдиқланмаганини инобатга олган ҳолда, Сурхондарё вилоятига Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан ёзма равишда мурожаат қилинган ва ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.

 

  Айни пайтда ушбу масала «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бошчилигидаги Ишчи гуруҳ билан жойига чиқиб батафсил ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибида қурилиш-монтаж ташкилоти мутахассислари, Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси ходимлари, эколог-мутахассислар, лойиҳалаштириш институти ходимлари, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали муҳандислари ҳамда Денов ва Сариосиё туман ҳокимлиги вакиллари, шунингдек инвестицион лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуд  маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари бор. Мурожаатда кўтарилган масала бўйича аниқ ечим тез орада «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимияти матбуот хизмати томонидан эълон қилинади.

Мурожаатга жавоб хати:
Ёдингизда бўлса “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ягона телефон рақами орқали 2021 йил 23 август куни А-76-сонли қайднома билан рўйхатга олинган, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқоролар Зарина Муҳаммадова ҳамда Дилрабо Мирзаевалар томонидан мурожаатга лойиҳа тўғрисида маълумот ва олиб борилаётган ишлар борасида қисқа тартибда жавоб берилган эди.

Ўтган вақт даврида, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Нуробод” МФЙ “Ёшлар” кўчаси, 78-уйда истиқомат қилувчи фуқаро (мул эгаси) Мухаммадов Муродқул (Зарина Муҳаммадованинг отаси) ҳамда туманнинг
“Маржона” МФЙ “Захнобод” қишлоғи, 12-уй, 76-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Кўчаров Тожиддин Хабибуллоевич (турмуш ўртоғи Дилрабо Мирзаева)ларнинг кўчма-мулк объектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарор Низомининг талабларидан келиб чиққан ҳолда компенсация тўловлари тўлаб берилди.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>