Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТУҲФА: ЯНГИ БИНО ВА АВТОМОБИЛЬ
  • 31.08.2021
  • 322

  Аввал хабар берганимиздек, бугун «Қашқадарё МЭТ» филиали маъмуриятига янги бино қуриб топширилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокимияти, электр энергетика турдош ташкилот вакиллари, фахрийлар ва ОАВ журналистлари иштирок этди.

  Қашқадарёлик юқори кучланишли тармоқ ва подстанцияларда хизмат қилаётган муҳандис-монтёр, ишчи-ходимларга «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг табрик сўзларини унинг биринчи ўринбосари С.С.Артиков етказиб, энергетикларни мамлакатимизнинг шарафли байрами арафасида янги, замонавий жиҳозланган бинода меҳнат фаолиятини давом эттириши муносабати билан самимий табриклади.

  Очилиш маросимида сўз олган меҳмонлар қашқадарёлик мутахассисларга яратилган шарт-шароитларни алоҳида тилга олиниб, уларнинг ишига ривож тилади. Акциядорлик жамияти маъмурияти номидан махсус функцияларга эга юк машинасининг топширилиши эса самарали меҳнат фаолияти учун яна бир туртки бўлиши эътироф этилди.

 

 

✍️ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>