Янгиликлар
Президент қарорига мувофиқ амалга оширилган инвестиция лойиҳасининг самараси эътироф этилмоқда
  • 06.09.2021
  • 56

  «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ҚКсининг бош директори З.Н.Туйчиевдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов номига юборилган ташаккурнома қабул қилинди.

 

  Кўпчиликка маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2018–2020 йиллар оралиғида «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестиция лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилган бўлиб, лойиҳа доирасида дастлаб 220 кВ ли «Қўйлиқ» ва «Адолат» подстанцияси оралиғида кесма тугун ҳосил қилинди (Тошкент вилоятининг Йик-ота мавзесида), сўнгра умумий узунлиги (2х23) 46 км бўлган юқори кучланишли электр тармоғи («кириш-чиқиш»)  қурилиб, янги 220 кВли «Сирғали» подстанцияси барпо этилди. Замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган «Сирғали» подстанциясига 2 дона 200 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилди.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7786

  Лойиҳадан кўзланган мақсад, яъни йирик саноат корхонаси — «Тошкент металлургия заводи»ни, шу билан бирга, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг пойтахт билан чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш объектларини электр энергияга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш бўлиб, бугунги кунда лойиҳа амалиётда ўз самарасини кўрсатмоқда.

  Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу инвестиция лойиҳасининг муҳим стратегик аҳамияти, яъни «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ қўшма корхонаси тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.

 

  Бу ҳақда «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ҚКсининг бош директори З.Н.Туйчиевдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов номига юборилган ташаккурнома қабул қилинди.

  Лойиҳанинг асоси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3638-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги “Тошкент металлургия заводи” МЧЖнинг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш” тўғрисидаги ВМҚ-540-сон қарори.

  Лойиҳанинг мақсади:

·  Тошкент шаҳри Сирғали туманидаги «Тошкент металлургия заводи»га ташқи электр таъминотини етказиб бериш;
·  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманларидаги электр истеъмолчиларни электр-энергия билан узлуксиз таъминлаш;
·  Минтақада ўсиб бораётган эҳтиёжларни электр энергияси билан таъминлаш учун электр энергетикаси инфратузилмасини яратиш;
·  “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг экспорт салоҳиятини ошириш;
·  Подстанцияларнинг ишончлилигини, хавфсизлиги ва барқарорлигини сезиларли даражада ошириш.

  Лойиҳанинг амалга ошириш муддати: 2018–2020 йиллар оралиғида (тугалланган).

  Лойиҳанинг қиймати: 29,022 млн. АҚШ долл.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4569

  Лойиҳада режалаштирилган қурилиш объектлари:

·        узунлиги 46 км бўлган 220 кВли электр узатиш тармоғи қурилиши;
·        220/110/10 кВ кучланишли “Сирғали” подсанциясининг қурилиши.

  Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар:

2020 йил 17 майда — Электр узатиш тармоғи қурилиши ва “Сирғали” подстанциясида асосий қурилиш монтаж ишлари якунланиб, лойиҳани синов тариқасида кучланиш остига қўйиш ишлари амалга оширилди.
2020 йил 25 майда — Ишчи комиссияси акти тузилди.
2020 йил 29–30 ноябрь кунлари — Лойиҳа объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясини тузиш учун 2020 йил 18 июндаги   178-сонли буйруққа асосан тегишли ташкилотлардан вакил ажратиш тўғрисида хатлар тарқатилди ва давлат комиссияси аъзолари шакллантирилди.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/3150

  ✍️ Анвар Қосимхўжаев,

  «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи раҳбари

 

  «ТОШКЕНТ МЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИНИНГ ТАШҚИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ» ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАСИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/65

  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИГА МУВОФИҚ 2018 ЙИЛДА БОШЛАНГАН ЛОЙИҲА МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/342

  https://minenergy.uz/uz/news/view/552

  https://kun.uz/news/2020/05/14/ozbekiston-milliy-elektr-tarmoqlari-prezident-qarori-bilan-2018-yilda-boshlangan-loyiha-muvaffaqiyatli-yakunlandi

  https://uza.uz/uz/posts/loyi-a-amalda-sergeli-va-toshkent-viloyati-tumanlari-uchun-ya-13-05-2020

  ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ: «ТОШКЕНТ МЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИНИНГ ТАШҚИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ» ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАСИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/487

  “ТОШКЕНТ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ ТАСАРРУФИДАГИ «СИРҒАЛИ» ПОДСТАНЦИЯСИДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ОЙЛИГИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1285

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>