Янгиликлар
«Яшил энергия» лойиҳалари хронологияси: жорий йилнинг IV чорагида яна бир қуёш электр станцияси ишга туширилади (Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Тутли қишлоғи)
  • 07.09.2021
  • 65

  Ёдингизда бўлса, 2019 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги иштирокида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Франциянинг «TOTAL Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан келишув имзоланган эди.

  Президентимизнинг “Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 13 майдаги қарорига асосан Франциянинг “Total Eren S.A.” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари айни пайтда тугалланиш босқичи томон силжиган.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8317

  Бундан аввалроқ, аниқроғи жорий йилнинг 27 август куни Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 100 МВтли фотоэлектрстанциянинг очилиш маросимида Президентимиз иштирок этиб, ўз нутқида мамлакатимизда «яшил энергия» лойиҳалари салмоғи йилдан-йилга оширилиб бориши тўғрисида айтганидан хабарингиз бор.

  Мамлакатимиз «яшил энергия»нинг яна бир йирик лойиҳаси — фотоэлектр станцияси қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил октябрь ойида Франция Республикасига расмий ташрифи чоғида имзоланган лойиҳалардан бири эди. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг узоқни кўзлаб, бундан қарийб 3 йил олдин тамал тоши қўйилган лойиҳаси бугунги, йирик саноат мажмуалари ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналари жадал ривожланаётгани туфайли электр энергияга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ошиб бораётган айни пайтда фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.

 Ҳозирда лойиҳа бўйича «Ўзбекистон милий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига юклатилган вазифалар, жумладан кириш йўлларини қуриш, ер майдонини текислаш ва тўсиқлар билан ўраб чиқиш ишлари якунланган. Ишлаб чиқарилган қувватни мамлакатимиз электр таъминоти умумтизимига қабул қилиш имкониятлари мавжуд.  Аниқроғи, илк генерация қувватини ягона электр энергетикаси тизимига улаш сентябрь-октябрь ойларига, лойиҳани тўлиқ ишга тушириш эса жорий йилнинг декабрь ойига режалаштирилган.

 Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур станциянинг ишга туширилиши натижасида йилига 260 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 76 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

  Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган электр станциясининг умумий ер майдони 353 гектарни, лойиҳанинг умумий қиймати эса 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва инвестор (Франциянинг “Total Eren SA”) томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри молиялаштирилади.

 13.09.2019:

100 МВт ҚУВВАТЛИ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛАДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/20

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/65

Подробно: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/68

20.12.2019

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ УЛУШИНИ ОШИРИШ — ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛУВЧИ БОСҚИЧЛИ ЖАРАЁН

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/189

 19.05.2020:

«ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» САЛМОҒИНИ ОШИРИШДА ФРАНЦИЯ БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/350

 23.07.2020:

«ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» САЛМОҒИНИНГ ОШИБ БОРИШИ: ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИГА ҲИССА, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЭКОЛОГИК БАЪЗИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/444

 29.09.2020:

«ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/521

 04.08.2021:

Самарқанд қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши давом этмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1291

Подробно: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4122

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4115

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>