Янгиликлар
220/110/35/6 кВли «Каттақўрғон» подстанциясида модернизация-реконструкция дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларидан лавҳалар
  • 08.09.2021
  • 297

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча магистрал электр тармоқларидаги каби «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан ҳам 2021–2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

  Мисол учун, филиал таркибидаги 220/110/35/6 кВли «Каттақўрғон» подстанциясида модернизация дастурига асосан қуввати Р-125000 кВА бўлган Т-2 автотрансформаторини қуввати Р-200000 кВА бўлган автотрансформаторга алмаштириш ишлари кеча, 2021 йил 7 сентябрь санасидан бошланди.

  Эслатиб ўтамиз, Акциядорлик жамияти иш режасига мувофиқ куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жорий йилнинг 1 октябрь санасигача тугаллаши белгиланган.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>