ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Хайрия тадбирлари доирасида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган муассаса болаларига Энергетика вазирлиги ва "ERIELL Group" томонидан чоп этилган "Super Лео" китоблари топширилди
  • 09.09.2021
  • 258

  "Super Лео"  – энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлик ҳақида билимларни оширишга қаратилган хайрия нашри лойиҳаси ҳисобланади.

  Мактабгача ёшдаги болаларни табиат ва унинг бойликларини ёшлигидан бошлаб тушуниш, ҳурмат қилиш ва муҳофаза қилишга, атроф-муҳитни асрашга қандай ҳисса қўша олишларига ёрдам беради. Китобда ёш китобхонлар табиий ресурсларни қазиб олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳамда иқлим ўзгариши каби тушунчаларга эга бўладилар.

  Таъкидлаш жоизки, 51 нафар ўқувчи яшаётган ушбу болалар уйи 1962 йилда ташкил этилган. Бир ярим ой ичида ушбу бинода компания томонидан болалар учун янада қулай шароитлар яратадиган йирик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

  @minenergy_uz

  https://t.me/minenergy_uz/3839

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>