Янгиликлар
Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Энергетика вазирлиги ҳамда "ERIELL Group" томонидан чоп этилган "Super Leo" китоби турли йўналишдаги хайрия ва тарғибот тадбирларида болажонлар учун тарқатилмоқда
  • 16.09.2021
  • 297

  Бошланғич ва ўрта синф ўқувчиларига мўлжалланган ушбу рангли китоблар электр энергетика тармоғида хизмат қилувчи Акциядорлик жамиятларига ҳам тарқатилган эди.

  Энергетика вазирлиги томонидан совға сифатида тақдим этилган ўзбек ва инглиз тилидаги мазкур китоб "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан ишчи-ходимларнинг фарзандларига тарқатилмоқда.

  Эслатиб ўтамиз, "Super Leo" — энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлик ҳақида билимларни оширишга қаратилган хайрия нашри лойиҳаси ҳисобланади.

  ✔️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ишчи-ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари Энергетика вазирлиги ҳамда "ERIELL Group" компаниясига ўз миннадорлигини изҳор қилади.

 

@minenergy_uz

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>