Янгиликлар
Шамол тегирмонлари яна ишдан чиқмоқда
  • 15.09.2021
  • 41

  Сўнгги ҳафталарда кучли шамол бўлмаганлиги сабабли Шимолий денгиздаги шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш қисқаргани оқибатида Европада электр энергияси нархи рекорд даражага кўтарилди, деб ёзади Wall Street Journal.
 
  “Бу кўпчиликни ажаблантирди”, дейди, энергетика таҳлили бўйича компания, ICISнинг энергетика мутахассиси Стефан Константинов. - “Агар келаётган қишда, талаб сезиларли даражада ошса, бу ҳақиқий муаммога айланади”.
 
  Йўқотишларни қоплаш учун газ ва кўмир иссиқлик электр станцияларининг қувватлари ишлатилган.
 
  ICIS таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, Буюк Британияда МВт*соат нархи август ойининг бошидан буён деярли уч баробар, ўтган йилнинг сентябридан эса деярли етти баробар ошиб, 331 еврога етди. Бу 1999 йилдан буён рекорд кўрсатгич. Германияда бир МВт*соат нархи бир ой ичида 30% га ошди ва деярли 130 еврога етди.

#шамолэнергияси

Манба:  @Clearenergy

https://t.me/clearenergy/1146

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>