Янгиликлар
2019-2021 йиллар давомида электр энергетика соҳасида имзоланган инвестиция шартномалари тўғрисида маълумот бериб ўтамиз
  • 23.09.2021
  • 41

  Таъкидлаш жоизки, Энергетика вазирлиги ташкил топганидан сўнг, ушбу қисқа 2 ярим йил ичида электр энергетика соҳасида умумий қуввати 7231 МВт га тенг бўлган 17 та инвестиция битимлари имзоланди. Шунингдек, умумий қуввати 2100 МВт га тенг бўлган иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган. Шу билан бирга, умумий қуввати 600 МВт га тенг қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилиш босқичида. Хусусан:

Биринчи лойиҳа: 2019 йилнинг сентябрь ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида Франциянинг “Total Eren” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциядан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станцияни 2021 йилнинг декабрь ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Иккинчи лойиҳа: 2019 йилнинг ноябрь ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциядан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция 2021 йилнинг август ойида ишга туширилди.

Учинчи лойиҳа: 2020 йилнинг март ойида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 1500 МВт бўлган, фойдали иш коэффициенти 60 фоиз бўлган иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур иссиқлик электр станцияси Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида барпо этилмоқда. Станция 2023 йилнинг  тўртинчи чорагида ишга туширилади.

Тўрттинчи лойиҳа: 2020 йилнинг май ойида Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 240 МВт бўлган, фойдали иш коэффициенти 50 фоиздан юқори бўлган иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция 2021 йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилади.

Бешинчи лойиҳа: 2020 йилнинг июнь ойида БААнинг “Masdar” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциядан электр энергиясини сотиб олиш битим имзоланди. Мазкур станция Навоий вилоятининг Томди туманида ишга туширилади. Станция 2024 йилнинг тўрттинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.

Олтинчи лойиҳа: 2020 йилнинг сентябрь ойида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 240 МВт бўлган, фойдали иш коэффициенти 50 фоиздан юқори бўлган иссиқлик электр станциядан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция Тошкент вилоятининг  Қибрай туманида барпо этилмоқда ва 2022 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.

Еттинчи лойиҳа: 2021 йилнинг январь ойида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станцияларидан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция 2023 йилнинг декабрь ойида Бухоро вилояти (Пешку ва Ғиждувон) туманларида ишга туширилади.

Саккизинчи лойиҳа: 2021 йилнинг январь ойида Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 230 МВт бўлган иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилмоқда. Станция 2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади.

Тўққизинчи лойиҳа: 2021 йилнинг январь ойида Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станциясинидан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция Бухоро вилоятининг Бухоро туманида барпо этилмоқда ва 2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўнинчи лойиҳа: 2021 йилнинг февраль ойида Туркиянинг “Odas Enerji” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, қуввати 174 МВт бўлган иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида барпо этилмоқда ва 2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўн биринчи лойиҳа: 2021 йилнинг апрель ойида БААнинг “Phanes Group” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, Навоий вилоятининг Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциядан электр қувватини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция 2023 йилнинг июль ойида ишга туширилиши  режалаштирилган.

Ўн иккинчи лойиҳа: 2021 йилнинг апрель ойида Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида қуввати 1560 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясидан электр қувватини сотиб олиш бўйича  битим имзоланди. Станция 2024 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўн учинчи лойиҳа: 2021 йилнинг июль ойида БААнинг “Masdar” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманларида ҳар бирининг қуввати 220 МВт дан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясидан электр қувватини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станциялар 2023 йил май ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўн тўрттинчи лойиҳа: 2021 йилнинг август ойида БААнинг “Masdar” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясидан электр қувватини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Мазкур станция 2023 йилнинг июль ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўн бешинчи лойиҳа: 2021 йилнинг июнь ойида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси қурадиган, эгалик қиладиган ва ишлатадиган, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида умумий қуввати 220 МВт бўлган иссиқлик электр станциясидан электр қувватини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Станция 2022 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Жами қувват 7 231 МВт.

 

Айни пайтда умумий қуввати 2100 МВт га тенг иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендерлар эълон қилинган:

Биринчи тендер: Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида умумий қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган.

Иккинчи тендер: Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида умумий қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган.

Учинчи тендер: Бухоро (250), Хоразм (100) ва Наманган (150) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган.

Жами қувват: 2100 МВт.

Тендер эълон қилиш босқичидаги лойиҳалар:

1. Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш.

2. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш.

Жами қувват: 600 МВт

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1480

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>