Янгиликлар
Бугун, 2021 йил 23 сентябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ҳамда Туркия Республикасининг «ASTOR» компанияси вакиллари билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
  • 23.09.2021
  • 298

  Анқара шаҳрида жойлашган мазкур компания Европа стандартлари асосида электр энергия ускуналари, юқори кучланишли замонавий ишлаб чиқаради. У халқаро бозорда 38 йиллик тажрибага эга.

  Учрашувда «ASTOR» компанияси ўз иш фаолияти, инновацион ғоялари, истиқболдаги режалари ҳамда ишлаб чиқариш салоҳияти ҳақида видеотақдимот ўтказди. Тақдимотда Компания ўз маҳсулотларининг технологик хусусиятларини алоҳида ёритиб берди.

  ✔️ Учрашув якунига кўра «ASTOR» компанияси келгусида Ўзбекистонда ўз заводини қуриш ниятида эканлиги билдириб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ходимларини Анқарадаги заводига тажриба алмашиш ва завод маҳсулотларининг сифати билан танишишга таклиф қилди.

 

  ✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>