Қизиқарли хабарлар
«Росатом» «бардошли» ёқилғидан фойдаланишни бошлади
  • 24.09.2021
  • 709

  Ростов АЭСида хавфсизликнинг янги авлод ёқилғи элементларини (ATF, Advanced Technology Fuel) ишлата бошлашди. Реакторнинг фаол зонаси янги ёқилғи таркибида учта инновацион ёнилғи йиғиндиси юкланган. Ёнилғи таёқчаларининг бир қисми учун конструктив материал сифатида хром-никель қоришмаси, бошқа қисми эса хром қопламали цирконий қотишмасидан ишлатилган. Бу фавқулодда вазиятда фаол реакторда парли цирконий реакциясининг ривожланишини бутунлай истисно қилиш ёки сезиларли даражада секинлаштириш имконини беради.

  ATFнинг ушбу ғояси сўнгги йилларда глобал атом энергетикасининг асосий тенденцияси бўлиб, у бахтсиз ҳодисалар юз берганда атроф-муҳит учун салбий оқибатларини бартараф қилишга қаратилган. Қувват реакторида ишлайдиган ёнилғи ушбу маҳсулотни янада тижоратлаштиришда муҳим қадамдир.

  Халқаро экспертларнинг фикрича, ATF қисқа муддатда жаҳон бозорида илғорлар қаторида ўз ўрнини топади.

  #атомэнергияси

  @Clearenergy

  https://t.me/clearenergy/1157

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>