Қизиқарли хабарлар
Исландияда CО2ни ҳаводан йиға оладиган дунёдаги энг йирик завод иш бошлади
  • 24.09.2021
  • 743

  «Climeworks» стартапи атмосферадан карбонат ангидридни йиға оладиган корхона фаолиятини ишга туширди. Шундай қилиб, тўпланган карбонат ангидрид махсус минераллаш жараёни ёрдамида доимий равишда ер остида сақланади.  Қурилма йилига 4 минг тонна карбонат ангидридни ютиш учун мўлжалланган.

Карбонат ангидриднинг ютилиши глобал исишга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Қурилма у орқали ўтадиган ҳаво оқимидан карбонат ангидридни ажратиб ютадиган махсус фильтрларни ўз ичига олади. Қайд этилишича, йиғилган карбонат ангидрид газланган ичимликлар ишлаб чиқаришда ёки сабзавот етиштиришда ишлатилиши мумкин.

 #буқизиқ

Манба:  @Clearenergy

https://t.me/clearenergy/1153

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>