Янгиликлар
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Марказий бошқарув аппарати ходимлари «Сирғали» подстанциясига пресс-тур уюштиришди
  • 24.09.2021
  • 265

  Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов томонидан 2021 йил 14 сентябрдаги тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ бугун, 2021 йил 24 сентябрь куни  "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ходимлари, асосан офисларда хизмат қилувчи маъмурият мутахассисларининг навбатдаги пресс-тур тадбири бўлиб ўтди.

  Пресс-турнинг навбатдаги манзили 2020 йилда қуриб фойдаланишга топширилган, янги, замонавий қурилма ҳамда асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 220 кВ кучланишли «Сирғали» подстанцияси бўлди.

  Маъмурият — ҳисоб-китоб, кадрлар билан ишлаш, ижро интизоми ҳамда бошқа ташкилий-маъмурий ишлар билан шуғулланувчи мутахассисларда энергетика объектига уюштирилган сайёҳат бир олам таассуротлар бахш этди.

  ✔️ Навбатдаги пресс-тур келгуси ҳафтанинг жума кунига белгиланган.  

 

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>