Қизиқарли хабарлар
Тўлиқ қайта ишланадиган шамол турбиналарининг қанотлари тақдим этилди
  • 27.09.2021
  • 785

  «Siemens Gamesa» германия ва испания қўшма  компанияси «RecyclableBlade» номли дунёда биринчи, ишлаш муддати тугаганидан сўнг уни қайта ишлаш имкониятини берувчи шамол турбинаси қанотини тақдим этди.

  Энди турбиналарни 2040 йилга тўлиқ қайта ишлаш имконияти  мавжуд. Узунлиги 81 метр бўлган қайта ишланадиган дастлабки олтита қанотлар аллақачон ишлаб чиқарилган.

  Янги турдаги бундай қанотларни қайта ишлашга уларнинг таркибидаги кимёвий элементлар ёрдам беради,  хизмат қилиш муддати тугаганидан сўнг ушбу элементлар компонентларни парчалашга хизмат қилади.

  Аввалроқ хабар берганимиздек, «WindEurope» шамол энергияси, Европа ассоциацияси 2025 йилдан бошлаб эскирган шамол турбиналари қанотларини утилизация қилишга умумевропа тақиқини қўйишга чақирган эди.

#шамолэнергияси

Манба: @Clearenergy

https://t.me/clearenergy/1163

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>