Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаат: «Мен 3 йилдан буён халқимизга хизмат қилиб келаётган ёш тадбиркорман, талабаман, оила боқувчиси ҳам менман... Дўконимга еростидан электр кабели торттириш кимнинг вазифасига киради?»
  • 25.08.2021
  • 295

Мурожаат эгаси: Маҳкамов Жаҳонгир Қаҳрамон ўғли

Мурожаатчининг манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, jaxongirmaxkamov@outlook.сom

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳар Миробод туман, Қўйлиқ мавзеси, Зиё-нур маҳаласида фаолият юритаётган тадбиркорман. Фаолиятим чакана савдо бўлиб, 2018 йилдан буён халқимизга хизмат қилиб келмоқдаман. Ёш тадбиркорман, талабаман, оила боқувчиси ҳам менман. Мурожаатим мазмуни электр таъминотига тааллуқли... Менинг тадбиркорлик фаолиятим жойлашган манзил “Обод дастур” доирасида ободонлаштирилмоқда. Шу боис электр шитдан тортилиб симёғоч орқали келган электр энергиямни, яъни “Тошшаҳарнур” симёғочида турган электр энергияси кабелини олишим керак экан. Бу нарса “Тошкент шаҳар электр таъминоти” корхонаси ходимлари томонидан таъкидланмоқда. Хуллас, электр шитдан симёғоч орқали келган кабелни савдо дўконимгача бўлган қисмини еростидан олиб ўтишим лозим эмиш. Бу ишни тезроқ, йўл асфальт қопламаси билан текислангунга қадар қилиш керак экан.

Мен электр энергияси ишларини тушунмасам, истеъмолчи сифатида шартнома асосида ҳар ой фойдаланган электр таъминотим учун пул тўласам, уларнинг ўзлари бу ишни қилиши керак эмасми?! Шу ҳақида маълумот берсангиз...

Агарда менинг мажбуриятимга кирса, симёғочда турган кабелимни тахминан 100–120 метр масофага еростидан ўтказишим керак ва бунга катта маблағ сарфлайман. Ўзбошимчалик билан қиладиган бўлсам, электр шитдан тарқаган симлар қандай жойлашганини билмайман. Бу ишни билар-билмас одамга ҳам айтиб қилдириш нотўғри бўлар... Менга шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Маҳкамов Жаҳонгир Қаҳрамон ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8732

 ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

Ишонч телефони (Call марказ) +998 55 500-55-45

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>