Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаат мазмуни: «Илтимос, менга ёрдам беринг, уйимда ҳеч ким яшамаса ҳам электр ҳисоблагич пул ечиб олмоқда!»
  • 26.08.2021
  • 369

Мурожаат эгаси: Салимжон Бутаев

Мурожаатчининг манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, butaev1938@mail.ru

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Илтимос, менга ёрдам беринг, уйимда ҳеч ким яшамаса ҳам электр ҳисоблагич пул ечиб олмоқда. Мисол учун, ҳисобимда 189 минг сўм пулим бор эди, бирдан йўқ бўлди. Яна мени қарз қилишди... Июнь ойида Бўстонлиқ электр таъминоти корхонасига бориб, бош муҳандисга учраган эдим. “Бўлди, бу хато, англашилмовчилик, пулингизни қайтарамиз”, деган эди. Қайтармади. Аксинча, яна қарз бўлдим. Манзилим: Чорвоқ қўрғони, Дўстлик кўчаси, 41-уй, Бутаев Салимжон, шахсий ҳисобварақа рақамим: 272240224017.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Салимжон Бутаев, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8732

 ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

Ишонч телефони (Call марказ) +998 55 500-55-45

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>