Қизиқарли хабарлар
ТАҚРИБИЙ ТАҚҚОСЛАШ: ЎЗБЕКИСТОНДА БИР КУНДА ҚАНЧА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ?
  • 19.11.2021
  • 863

 Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 241.6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (18.11.2021, табиий газ: 50.4 млн. м3;  кўмир: 17 650 тонна; мазут — захира  ёқилғиси: 4 918 тонна; сув: 6,3 млн. м3);

*Мисол учун қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирамиз: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилади;

⇒ Натижани 24 соатга кўпайтирамиз ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилганда: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилиши маълум бўлади;

✔️ Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққослаб кўрсак: 241,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 438 095 238 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.

Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда ≈ 24 соат давомида 1 миллиард 438 миллион 095 минг 238 дона чироқ ёниб туради...

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>