Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Бу каби 12 соатдан зиёд тармоқ узилиши ҳаддан ташқари кўп қийинчиликлар туғдирмоқда”
  • 06.12.2021
  • 372

  Мурожаат эгаси: Гулноза Меҳмонова

  Мурожаатчининг манзили: Тошкент вилояти Паркент тумани, miradkhamovadilfuza@gmail.com

  Мурожаат мазмуни:  Мен фуқаро Меҳмонова Гулноза Миравлодовна Тошкент вилояти Паркент тумани Номданак қишлоғида истиқомат қиламан. Мана, икки ҳафтадан зиёдроқ вақтдан бери ҳар куни соат 17:00лар атрофидан электр тармоғи ўчирилиб қўйилади, то эртаси куни соат 10:00ларгача ўчади. Ҳар куни. Бу каби узоқ муддатли тармоқдаги узилишлар сабаб аҳоли яшаш шароитлари кескин ёмонлашиб, турмуш даражамиз оғирлашувига олиб келмоқда. Қишлоғимизда қариялар, ёш болалар, беморлар ва мактаб ўқувчилари кўп. Кимнидир соғлиғи оғирлашганда ёки кимгадир нимадир зарур бўлганда иложсиз аҳволда қолаяпмиз.

  Бу каби 12 соатдан зиёд тармоқ узилиши ҳаддан ташқари кўп қийинчиликлар туғдирмоқда. Шунингдек мазкур узилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида кўрсатиб ўтилган меъёрларга умуман амал қилинмасдан истеъмолчи сифатида ҳуқуқларимиз бузилишига олиб келмоқда.

  Истеъмолчи сифатида ҳар доим коммунал тўловларни вақтида амалга оширамиз, бироқ истеъмол қилишга келганда бунда узилишлар ҳаётимизга салбий таъсир ўтказмоқда. Мазкур ҳолатни бартараф этишда амалий кўмак беришингизни сўрайман.

  Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Гулноза Меҳмонова, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

  МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

  Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9319

   ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 

   ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

   het.uz – расмий веб-сайти

   Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

   Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

   Call centre: 1154

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>