Янгиликлар
Энергетика вазирлиги Матбуот-штаби: Қуёш панеллари ва қуёш сув иситкичларини сотиб олиш учун имтиёзлар мавжуд
  • 06.12.2021
  • 337

Савол: Мен хонадонимга қуёш панеллари ёки қуёш сув иситкичларини сотиб олмоқчиман, лекин бунга маблағим етарли эмас. Ушбу қурилмаларни имтиёзли шартларда кредитга сотиб олиш имкони борми?

Жавоб: Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ва “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ўртасида Жамғарма маблағларидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситкичлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ҳамда қозонларни сотиб олиш учун истеъмол кредитлари ажратиш бўйича Бош келишув имзоланган.

Ушбу мақсадлар учун истеъмол кредитлари “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаригача (ҳозирги кунда 135 млн сўмгача), 5 йил муддатга, кредит фоизи Марказий банк томонидан белгиланган асосий ставка миқдорида (йиллик 14 %га) ажратилади.

Кредит олиш учун “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг исталган бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.
 



Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1653

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>