ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида замонавий боғ барпо этилди (фото)
  • 30.12.2021
  • 260

  Янги йил байрами арафасида Президентимизнинг ташаббуси билан жорий этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани “Алимкент” кўчаси ҳудудида замонавий боғ барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
 

 


  Ушбу замонавий яшил масканнинг умумий майдони 1,5 гектар бўлиб, унинг таркибига электрон кутубхонa, бепул Wi-Fi ҳудудлaри билaн жиҳозлaнгaн кўкaлaмзорлaштирилгaн aллея, воркaут ҳудуди вa aвтотурaргоҳ кирган.

  Боғ ҳудуди иккита замонавий монитор, 40 та ўриндиқ, мусиқали овоз кучайтиргич воситалари билан жиҳозланган. Аҳамиятлиси, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида 80 дона қуёшдан қувватланувчи ёритиш чироқлари ўрнатилган.
 

 


  Лойиҳа доирасида атроф-муҳитнинг тозалигини асраш, аҳоли учун экологик шинам шароитлар яратиш мақсадида ҳудудда 5 мингта мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

  Президентимизнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қаровсиз ҳудудда Яшнобод тумани ҳокимлиги билан келишилган ҳолда замонавий боғни бунёд этишни ният қилган эдик ва мана кўриб турганингиздек қисқа вақт ичида ушбу шинам маскан бунёд этилиб фойдаланишга топширилди. Янги истироҳат боғи ўзининг илк меҳмонларини қабул қила бошлади.
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 
Эски ҳолат

 

 
Эски ҳолат

 

 
Эски ҳолат

 


  Ўзбекистон Республикаси
  Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1690

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>