ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлиги: 2022 йилда умумий қуввати 3 600 МВт бўлган 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича битимлар имзоланади
  • 12.01.2022
  • 220

Маълумки, сўнгги йилларда юртимизда яшил энергетикани ривожлантириш, хусусан, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишда ўтган қисқа 3 йил ичида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 10 та битим имзоланди.

Таъкидлаш керакки, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Шу билан бирга, жорий йил 1 чорагида Самарканд вилояти Нуробод туманида иккинчи 100 МВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станциясини ишга туширилишини режалаштирилган.

Жорий 2022 йилда ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида йирик ишлар амалга оширилади.

Хусусан, Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станцияларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1 700 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш учун лойиҳа битимлари имзоланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, 2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро (Ғиждувон ва Пешку) ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 шамол электр станциялари “яшил” энергия ишлаб чиқаришни бошлайди.



 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1709

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>