Бўш иш ўринлари
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ!
  • 11.05.2022
  • 560

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади:

⇒ 2022 йил 1 май ҳолатига жами 13 та бўш иш ўринлари мавжуд:

13 та бўш иш ўрни мавжуд:

1) Бошқарув раисининг трансформация, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича ўринбосари — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

2) Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

3) Ҳуқуқшунос-маслаҳатчи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

4) Миллий диспетчерлик хизмати муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

5) Миллий диспетчерлик етакчи хизмати муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга - энергия тизимида камида 3 йил ишлаш тажрибаси;

6) Марказий реле ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

7) Ички аудит хизмати бошлиғи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

8) Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳига харидлар бўйича мутахассис — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

9) Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бош мутаҳассиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга,  тажриба камида 5 йил;

10) Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

11) Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўлими бошлиғи — олий маълумотли, инглиз тилини билиши шарт, тажриба камида 3 йил;

12) Трансформацияни амалга ошириш бўлими бош мутахассиси — олий маълумотли, инглиз тилини билиши шарт, тажриба камида 5 йил;

13) Харидлар бўйича трансформация офиси етакчи мутахассиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг чораклик ва ҳар ойда янгиланиб борадиган маֹълумотларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали орқали кузатиб боринг!

«Бўш иш ўринлари» рукни

⇒  “Мурожаатлар” рукни

‼️ Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси:

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

Мурожаат учун: 71-236-6851; 71-236-6190.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz/

Электрон почта: kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>