Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Айни фарзандларимиз мактабга, ўзимизни эса ишга борадиган вақтда чироқ ўчади”
  • 03.01.2022
  • 277

Мурожаат эгаси: Мелибоев Шуҳратжон Саидаҳмад ўғли

Электрон почта: shurat@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «...Мурожатимнинг мазмуни шундан иборатки, мен Мелибоев Шуҳратжон Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Яккатут қишлоғи, Сойтепа маҳалласи 47-хонадонида истиқомат қиламан. Ҳозирги кунда, қиш мавсумида бизда табиий газ йўқ. Электр ҳам айни керак вақтда, эрталаб 07:00 да ўчади. Айни фарзандларимиз мактабга, ўзимизни эса ишга борадиган вақтда. Кундузи ҳам 2-3 маротаба ва яна кечки пайт 17:00 да, кечки овқат пайти 21:00да ўчади. Газ бўмаса, электр тармоғидан узманглар! Туман электр тармоқлари билан боғлансам, вилоятдан дейишди, вилоят билан боғлансам, икки соат ўчиришга рухсат бор, “электр етишмовчилиги” дейишмоқда. 2 соат бўлса майли, аммо... Мурожаатим жавобсиз қолиб кетмасин, раҳмат.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Шуҳратжон Саидаҳмад ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди. Электр таъмотонида узилишлар, яъни носозликлар содир бўлишига таъсир этувчи омиллар бир нечта. Асосан иккита йирик омил мавжуд.

Биринчиси, бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар, масалан, кучли шамол ва ёмғир таъсирида қисқа туташувлар, тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки электр ўтказувчанлик хоссасига эга бошқа предмедлар), қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсирлар шулар жумласидан. Бундан ташқари, электр ускуна ва жиҳозларининг жисмонан эскириши туфайли (ўзининг эксплуатация муддатини ўтаб бўлиши) носоз ҳолга келиши ёки 200 та хонадонга мўлжалланган трансформаторларга 300–400 та хонадоннинг уланиши оқибатида, электр ускуналарининг ортиқча юкламада ишлаши туфайли келиб чиқадиган носозликларни мисол қилиб олиш мумкин.

Ва, албатта, бу носозликлар бартараф этилаётган пайтда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ тармоққа уланган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб турилади.

Иккинчиси, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этганда маълум техник шартлар асосида тармоқдан жадвалли узишлар содир бўлиши мумкин.

Бу жараён автоматик тарзда рўй бериб, тизимнинг кейинги барқарор фаолияти учун уни ҳимоялаш шарти билан рўй беради.

Шуни алоҳидатаъкидлаш лозимки, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва тақсимловчи ташкилотлар электр таъминоти узилишидан манфаатдор эмас. Аксинча, истеъмолчиларга етказиб берилмаган энергоресурслар ишлаб чиқаришда «йўқотилган фойда» ҳисобланади. Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён бўлиб, бу ҳақда олдинроқдан огоҳлаштиришнинг имкони йўқ.

Батафсил маълумотлар:

✔ ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/597

✔ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ КУНЛИК ИСТЕЪМОЛИДА «ТОНГГИ МАКСИМУМ» ВА «КЕЧКИ МАКСИМУМ» ДЕГАНИ НИМА? https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

✔ Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

Қўшимча маълумот: Ҳурматли фуқаро, Шуҳратжон Саидаҳмад ўғли, Сиз мурожаатда кўтарган масала, шунингдек, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

Қўшимча маълумот:

✔ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИНГ ТЕХНИК ВА МУҲАНДИСЛИК ШАРТЛАРИ: ДУНЁ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИДАГИ ЙИРИК АВАРИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1672

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг Call марказ рақами +998 (55) 500-5545.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>