Янгиликлар
Президентимизнинг умумий қуввати қарийб 1 100 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича қарорлари қабул қилинди
  • 19.01.2022
  • 229

Президентимиз томонидан республикамизнинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича қарорлари имзоланди. Ушбу қарарларга асосан 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1 096,6 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

Хусусан:

Биринчи қарор. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 14 январда “Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-85-сон қарори имзоланди.

2023 йилнинг декабрь ойига қадар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

 

Иккинчи қарор. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 14 январда “Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-86-сон қарори имзоланди.

2023 йил октябрь ойига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Учинчи қарор. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 14 январда “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-87-сон қарори имзоланди.

2023 йил октябрь ойига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Тўртинчи қарор. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 14 январдаги “Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-88-сон қарори имзоланди.

2023 йилнинг ноябрь ойига қадар Навоий вилоятининг Нурота туманида Нидерландиянинг “Phanes Energy Holding III B.V.” компанияси томонидан қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1716

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>