ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: "Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг энергетика вазирларини Тўқтўғулга чақирди"
  • 19.01.2022
  • 241

  Энергетика вазирлиги Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирларини Тўқтўғул сув омборидаги вазият билан танишиш учун Қирғизистонга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун парламентнинг Ёқилғи-энергетика масалалари ва ер ости бойликлари қўмитаси йиғилишида энергетика вазири Дўсқул Бекмурзаев маълум қилди. “2022-2023 йилдан ўтиш бўйича январь ойининг учинчи ўн кунлигига Қозоғистон энергетика вазири, сув хўжалиги вазирини, Ўзбекистоннинг энергетика вазири ва сув хўжалиги вазирини таклиф қилдик. Уларни Тўқтўғул ГЭСига олиб бориб, сув ҳажмини кўрсатамиз.  Биз рақобатда бўлмай ҳамкор бўлайлик дея таклиф қилиб хат юбордик”.

  “Электр станциялари” корхонасининг сайтида сув омборидаги сув ҳажми 18 январь ҳолатига кўра, 9 миллиард 559 куб метрни ташкил қилмоқда.

  Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини Тўқтўғулдаги сув танқислигининг олдини олиш эвазига олади. Туркманистондан электр энергиясини ҳам импорт қила бошлаган.

  Тўқтўғул сув омбори Норин дарёсида қурилган. Ундан бошқа қатор дарёлар – Кўкўмерен, Чичқон, Узун-Ахмат, Таркент ва бошқа дарёлар оқиб келади. Ўтган йили ушбу мамлакат ҳукумати ёмон об-ҳаво туфайли сув танқислиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ёзда Қирғизистоннинг қўшнилари Қозоғистон ва Ўзбекистонга суғориш учун Тўқтўғулдан сув чиқаради.

  http://mulkdor.com/news/30186/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>