ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: "Истеъмолчилар нималардан норози? Савдо соҳаси антирейтингда биринчи"
  • 21.01.2022
  • 190

  Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йил давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 11220 та мурожаатлар келиб тушган.

  Мазкур ариза ва шикоятларнинг 10254 таси яъни, 91,4 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 20 393 651 249 (йигирма миллиард уч юз тўқсон уч миллион олти юз эллик бир минг икки юз қирқ тўққиз) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

  Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган 30 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 365 075 465 (бир миллиард уч юз олтмиш беш миллион етмиш беш минг тўрт юз олтмиш беш) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

  Истеъмолчилардан келган шикоятларнинг энг кўпи, яъни 4241 таси (37,8%) савдо соҳасига, 1150 таси (10,2%) электр таъминоти соҳасига, 536 таси (4,8%) сув таъминоти соҳасига, 363 таси (3,2%) коммунал хизмат соҳасига, 134 таси (1,2%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 923 таси (8,2%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 276 таси (2,5%) транспорт соҳасига, 369 таси (3,3%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1612 таси (14,4%) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

 

  http://jahon.uz/index.php?newsid=10529

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>