Янгиликлар
«Наманган МЭТ» филиали ходимлари юқори кучланишли электр тармоқларини назорат кўригидан ўтказишмоқда
  • 22.01.2022
  • 246

 

© «INFOgrafika» студияси маҳсулоти

  ⇒ https://youtu.be/h66-0ivp36I

  ✅ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари Қамчиқ довони орқали ўтган юқори кучланишли электр тармоқларини техник-муҳандислик назоратидан ўтказиб чиқишмоқда...
 
  ✔️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфида жами узунлиги 508,1 километр бўлган электр узатиш ҳаво тармоқлари мавжуд. Жумладан: 500 кВ— 58,686 км, 220 кВ – 341,00 км ва 110 кВ кучланишли – 107,92 км.

  ✔️ Шундан 220 кВ кучланишли Л-25-О, Л-Обиҳаёт ҳамда 500 кВ кучлашли Л-524 техник номли ?аво тармо?лари Наманган вилояти, Поп тумани, А-373 Қамчиқ довонидан ўтадиган автомагистрал йўл ёнидаги қурама тоғининг юқори чўққиларида жойлашган.

❄️ Ушбу юқори кучланишли электр тармоқларида куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда ҳолат ёки аварияли ўчишларни бартараф этиш учун махсус техникаларда ҳаракатланишнинг сира имкони йўқ.

  ✔️ Шунга қарамасдан, “Наманган МЭТ” филиалининг Линиялар хизмати ходимлари кучли қор ва ёмғирдан сўнг баланд нуқтадаги электр тармоқларини пиёда юриб, кўздан кечириб, назорат кўригидан ўтказишади. Ани?ланган камчиликлар бартараф этилиб, электр таъминотининг ишончлилиги оширилади.

  ► Капитал ва жорий таъмирлаш ишлари эса баҳор-ёз ойларида, махсус техника ёрдамида амалга оширилади.

 

  ‖ Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>