Янгиликлар
Журналист ва блогерларга, ахборот агентликлари ҳамда теле-радио таҳририятларига миннатдорлик изҳор этамиз
  • 26.01.2022
  • 248

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизмати электр таъминоти умумтизимида кеча юз берган йирик носозлик оқибатида юзага келган вазиятни, хусусан электр таъминоти тикланаётгани тўғрисидаги маълумотларни тезкор равишда ўзининг ахборот платформасида жамоатчилик эътиборига ҳавола этишда ёрдам берган журналист ва блогерларга, ахборот агентликлари ҳамда теле-радио таҳририятларига ўз миннатдорлигини изҳор этади.

  Энергетика вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги тармоқ ташкилотларнинг расмий каналларини кузатишда давом этинг. Сизни кеча содир бўлган фавқулодда ҳолатдан сўнг мамлакатимизда олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишларидан хабардор этишда давом этамиз.

  Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

  ‖ Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>