Янгиликлар
24 соат ичида: Марказий Осиё электр таъминоти умумтизимида содир бўлган йирик носозлик ва унинг бартараф этилиши жараёнлари хронологияси
  • 25.01.2022
  • 705

25.01.2022 санаси, соат 11:20 — Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида дастлабки хабар эълон қилинди:

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

25.01.2022 санаси, соат 12:01 — Марказий Осиё ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғида содир бўлган авариянинг салбий оқибатларига изоҳ берилди:

Бугун соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

 Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСида авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон ИЭСларининг ўчишига ҳам олиб келган.

 Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

 Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

 Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

 25.01.2022 санаси, соат 13:05 — Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати томонидан мамлакатимиздаги электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани тўғрисида ахборот эълон қилинди:

Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

25.01.2022 санаси, соат 13:22 — истеъмолчилар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши лозимлиги эслатиб ўтилди:

Ҳурматли истеъмолчилар!

Хабар берганимиздек, ҳудудлар бўйлаб электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Шу муносабат билан табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр жихозларини назорат қилишингиз ҳамда тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз тавсия этилади.

25.01.2022 санаси соат 13:35 — «Ўзбекистон миллий лектр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан истеъмолчилар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши лозимлиги эслатиб ўтилди:

Электр таъминотидаги йирик носозликлар (https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/1658) босқичма-босқич бартараф этилиб, юқори  ва паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларга кучланиш берилмоқда

⚡ Электр таъминоти тикланиш жараёнида тармоқдаги кучланиш ва электр частотаси вақтинча белгиланган меъёрлардан бирмунча фарқ қилиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, барча истеъмолчилардан тармоққа уланган электр жиҳозларини тармоқдан узиб қўйишни тавсия этамиз.

❗Шунингдек, электр таъминоти тўлиқ тиклангунга қадар электр насослари ва компрессорлари иш режими билан чамбарчас боғлик табиий газ ва ичимлик суви таъминоти мурватларини ҳам назоратдан ўтказиб қўйиш жоиз.

✔ Тармоққа кучланиш берилгани ёритиш асбоблари орқали маълум бўлгач, электр ускуна ва жиҳозларни тармоққа улаб, фойдаланиш мумкин бўлади.

Келтирилган носозликлар учун узр сўраймиз.

25.01.2022 санаси, соат 14:04 — ижтимоий тармоқларда  тарқалган айрим фейк хабарлар эълон қилинаётганига раддия муносабати берилди:

Айрим ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда 3 кун электр энергияси бўлмайди” сарлавҳали асоссиз ва фейк хабар эълон қилинмоқда.

Ушбу хабар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳозирги вақтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

25.01.2022 санаси, соат 15:53 — ижтимоий тармоқларда  тарқалган айрим фейк хабарлар эълон қилинаётганига раддия муносабати берилди:

Ҳурматли истеъмолчилар!

Аввал хабар берганимиздек, бугун, соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида мамлакатимиз ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Президентимиз топшириқларига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилди. 

Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Эслатиб ўтамиз, ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ва Сирдарё иссиқлик электр станцияларида аварияга қарши ҳимоя тизими ишлаб кетиб, иккала станциянинг ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияларининг иш фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси таъминотида узилишлар қайд этилди.

Ҳурматли истеъмолчилар, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон электр таъминоти тизими Марказий Осиё электр энергетика тизими билан параллел равишда ишлайди. Умумтизимнинг маълум бир ҳудудида кузатилган носозликлар бошқа ҳудудларни авариядан сақлаб қолиши, ёки аксинча, унинг барқарор ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аварияга қарши релели ҳимоя ва автоматика тизими энерготизим барқарорлиги учун амалга ошириладиган техник-муҳандислик ҳолати бўлиб, у тизимда турли носозлик ҳамда ёнғинлар чиқишининг олдини олади.

Ҳозирги вақтда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

 Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Носозликлар бартараф этилаётгани ҳақида қўшимча равишда ахборот бериб борилади.

25.01.2022 санаси, соат 16:58 — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тиклангани маълум қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

25.01.2022 санаси, соат 18:26 — Тошкент иссиқлик электр станцияси ўз иш фаолиятини тўлиқ тиклангани маълум қилинди

“Тошкент ИЭС” АЖ ўз иш фаолиятини тизимли тикламоқда

Айрим ижтимоий тармоқларда “Тошкент ИЭС” АЖда энергоблок давленияси кўтарилиб ёнмоқда мазмунидаги ёлғон хабар тарқатилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиладики, энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизимини ишга тушуши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар, қозон қурилмаларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

Айни пайтда, “Тошкент ИЭС” АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

25.01.2022 санаси, соат 18:54 — Тошкент иссиқлик электр станциясининг энергоблоклари тизимга кучланиш бераётгани маълум қилинди

Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлади

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, хусусан Пойтахтимиз ва унинг атрофида электр таъминоти босқичма-босқич тикланиб, электр тармоқлари ва подстанциялар орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда. 

Мисол учун, электр таъминотида йирик носозлик кузатилгунга қадар Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблоги ишлаб турган эди. Айни пайтда эса созлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, уларнинг 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди.

25.01.2022 санаси, соат 19:11 — истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилинди

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Худудгазтаъминот” АЖ истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилади.

Ҳонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг.

Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, сиз газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

25.01.2022 санаси, соат 20:26 — электр таъминотидаги носозлик сабаб юзага келган вазиятнинг соат 19:30 даги ҳолати баён қилинди

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 25 январь, соат 19:30 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ  тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

4. Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

7. Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70%  истеъмолчилар тармоққа уланди;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

11. Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ  тикланган;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди.

25.01.2022 санаси, соат 21:57 — электр таъминотидаги носозлик сабаб юзага келган вазиятнинг соат 21:50 даги ҳолати баён қилинди

Соат 21:50 ҳолатига республикамизда электр энергияси таъминоти 45% га тикланди

Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.

25.01.2022 санаси, соат 22:47 — электр таъминотидаги носозлик сабаб юзага келган вазиятнинг соат 22:30 даги ҳолати баён қилинди

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 25 январь, соат 22:30 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Қоракўл ва Қоровул бозор туманлари 100% электр энергияси мавжуд;

4. Жиззах вилояти — Барча туманларда 50% аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;

5. Кашқадарё вилояти —  тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100%, Ғазғон шаҳрида 100%, Кармана туманида 100%, Навбахор туманида 100%, Конимех туманида 100%, Зарафшон шаҳрида 100%, Учқудуқ туманида 100%, Нурота туманида 100% ва Хатирчи туманида 90% мавжуд;

7. Наманган вилояти — Асосий тиббиёт муассасалари ва сув таъминоти, Ички ишлар, ҳокимият электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95%, Самарқанд тумани 50%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани 10%, Каттақўрғон шаҳри 100%, Нарпай тумани 80%, Нуробод тумани 80%, Пастдарғом тумани 30 %, Булунғур туманида 100%, Жомбой туманида 100%, Тойлоқ туманида 100%, Қўшработ туманида 50%, Иштихон туманида 50% электр мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд, Олтинсойда 70% электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 20%, Сайхунобод тумани 20 %, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 30% электр мавжуд;

11. Тошкент вилояти —  Ангрен шаҳар 70%, Бекобод шаҳар 60 %, Олмалиқ шаҳар 90%, Чирчиқ 60%, Оҳангарон шаҳар 100 %,  Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 75%, Зангиота тумани 15 %, Қибрай тумани 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 17%, Марғилон 10% Қувасой тамани 10%, Қўқон шаҳри 40%, Бувайда тумани 10%, Ўзбекистон тумани 15%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 15%, Сўҳ тумани 100%, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри  — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 20%, Чилонзор 10%, Яшнобод 50%, Миробод 50%, Сергели 30%, Янгиҳаёт 20%, Бектемир 50%да электр таъминоти мавжуд.

25.01.2022 санаси, соат 23:09 — истеъмолчилар энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланиш

Ҳурматли Ватандошлар, Тошкент шаҳри аҳолиси

Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муносабати билан сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.

Вазиятни тўғри баҳолаганингиз учун раҳмат.

25.01.2022 санаси, соат 23:58 — электр таъминоти тўлиқ ўчган Қашқадарё вилоятидаги тиклаш ишлари тўғрисида ахборот берилди

Қашқадарё вилоятида ҳам электр энергияси таъминоти тикланмоқда

Қарши шаҳар – 5 фоиз, Ғузор тумани – 70 фоиз ва Муборак туманидаги газни қайта ишлаш заводларида электр энергияси таъминоти тикланди.

26.01.2022 санаси, соат 00:30 — электр таъминотидаги носозлик сабаб юзага келган вазиятнинг соат 00:00 даги ҳолати баён қилинди

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 26 январь, соат 00:00 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ мавжуд;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30%, Хонабод 100% мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Қоракўл 100%, Қоравулбозор 100%, Бухоро шаҳар 10% электр энергияси мавжуд;

4. Жиззах вилояти — Барча туманларда 70% аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;

5. Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5%, Ғузор тумани 70% уланган. Муборак туманидаги газни қайта ишлаш заводларида электр энергияси таъминоти тикланди;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100%, Ғазғон шаҳрида 100%, Кармана туманида 100%, Навбахор туманида 100%, Конимех туманида 100%, Зарафшон шаҳрида 100%, Учқудуқ туманида 100%, Нурота туманида 100%, Томди тумани 100% ва Хатирчи туманида 90% электр мавжуд;

7. Наманган вилояти — Наманган шаҳар 8%, Поп тумани 2% электр мавжуд;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95%, Самарқанд тумани 65%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани 70%, Каттақўрғон шаҳри 100%, Нарпай тумани 95%, Нуробод тумани 95%, Пастдарғом тумани 30 %, Булунғур туманида 100%, Жомбой туманида 100%, Тойлоқ туманида 100%, Қўшработ туманида 50%, Иштихон туманида 50% Ургут тумани 70% электр мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100%, Олтинсойда 70% электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 21%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 19%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 30% электр мавжуд;

11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95%, Бекобод шаҳар 100%, Нарафшон шаҳар 40%, Олмалиқ шаҳар 100%, Чирчиқ 80%, Оҳангарон шаҳар 100%, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 80%, Зангиота тумани 25%, Қибрай тумани 95%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60%, Янгийўл туман 5% электр таъминотига уланган;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 35%, Қўқон шаҳри 45%, Марғилон шаҳар 10%, Киргили шаҳри 10%, Қувасой шаҳар 5%, Олтиариқ тумани 5%, Қўштепа тумани 25%, Бағдод тумани 10%, Бувайда тумани 15%, Бешариқ тумани 25%, Учкўприк тумани 5%, Қувасой тумани 5%, Тошлоқ тумани 5%, Риштон тумани 5%, Ўзбекистон тумани 17%, Фарғона тумани 15%, Данғара тумани 30%,  Ёзёвон тумани 5%, Сўх тумани 100%, Фурқат тумани 50% электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ мавжуд;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 80%, Шайхонтоҳур 50%, Олмазор 50%, Яккасарой 60%, Чилонзор 60%, Яшнобод 90%, Миробод 70%, Сергели 70%, Янгихаёт 70%, Бектемир 80%, Учтепа 50 %да электр таъминоти мавжуд.

26.01.2022 санаси, соат 00:49 — электр таъминоти қисман тикланган Сурхондарё вилоятидаги тиклаш ишлари тўғрисида ахборот берилди

Сурхондарё вилоятида ҳам электр энергияси таъминоти тикланмоқда

Вилоятнинг Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри – 100%, Олтинсойда – 70%, Термиз шаҳри ва туманининг ижтимоий соҳа объектлари ҳамда чегара ҳудудларида электр энергияси таъминоти тикланди.

26.01.2022 санаси, соат 01:24 — нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда заводлар фаолияти тиклангани тўғрисида ахборот берилди:

Электр таъминоти тикланиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли бошқарма ва заводлар фаолияти юрита бошлади

Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўз фаолиятини давом эттира бошлади.

26.01.2022 санаси, соат 01:38 — Тошкент шаҳрининг электр таъминоти 90 фоиз тиклангани тўғрисида ахборот берилди:

Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминоти 90 фоиз тикланди

26.01.2022 санаси, соат 01:48 — Жиззах ва Самарқанд вилоятларида электр таъминоти 100 фоиз тиклангани тўғрисида ахборот берилди:

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида электр энергияси таъминоти 100 фоиз тикланди

26.01.2022 санаси, соат 02:09 — Тошкент шаҳрининг электр таъминоти 100 фоиз тиклангани тўғрисида ахборот берилди:

Тошкент шаҳрида электр энергияси таъминоти 100 фоиз тикланди

26.01.2022 санаси, соат 02:18 — электр таъминотидаги носозлик сабаб юзага келган вазиятнинг соат 02:00 даги ҳолати баён қилинди

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 26 январь, соат 02:00 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30%, Хонабод 100%, Қўрғонтепа 10% мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Қоракўл, Қоровулбозор, Олот ва Пешку туманида 100 %, Бухоро шаҳар ва тумани 100%, Вобкент тумани 20%, Ромитан тумани 100 %, Жондор туман 100%, Когон туман 100% электр таъминоти мавжуд;

4. Жиззах вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланди;

5. Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5%, Ғузор тумани 70% и уланган. Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100%, Ғазғон шаҳрида 100%, Кармана туманида 100%, Навбахор туманида 100%, Конимех туманида 100%, Зарафшон шаҳрида 100%, Учқудуқ туманида 100%, Нурота туманида 100%, Томди тумани 100% ва Хатирчи туманида 100%, Қизилтепа тумани 80% электр мавжуд;

7. Наманган вилояти — Барча туман ва шаҳарларда 60% электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти  — электр таъминоти тўлиқ  тикланди;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100%, Термиз шаҳри 100%, Термиз туман 70%, Ангор тумани 5%, Мизробод тумани 5%, Жарқўрғон қизириқ 5%, Қизириқ тумани 5%, Шўрчи тумани 10%, Шеробод тумани 5%, Олтинсой тумани 70% электр энергияси мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 100%, Янгиер 100%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 60%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 19%, Мирзаобод тумани 100%, Ховос тумани 100%, Оқолтин тумани 100%, Сардоба тумани 100% электр энергияси мавжуд;

11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95%, Бекобод шаҳар 100%, Нарафшон шаҳар 40%, Олмалиқ шаҳар 100%, Чирчиқ 80%, Оҳангарон шаҳар 100%, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 80%, Зангиота тумани 25%, Қибрай тумани 95%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60%, Янгийўл туман 5% электр таъминотига уланган;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 80%, Қўқон шаҳри 60%, Марғилон шаҳар 15%, Киргили шаҳри 10%, Қувасой шаҳар 20%, Олтиариқ тумани 15%, Қўштепа тумани 25%, Бағдод тумани 40%, Бувайда тумани 15%, Бешариқ тумани 25%, Учкўприк тумани 10%, Қувасой тумани 5%, Тошлоқ тумани 5%, Риштон тумани 15%, Ўзбекистон тумани 25%, Фарғона тумани 15%, Данғара тумани 30%, Ёзёвон тумани 20%, Сўх тумани 100%, Фурқат тумани 50% электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланди;

14. Тошкент шаҳри — электр таъминоти тўлиқ тикланди.

26.01.2022 санаси, соат 02:26 — Фарғона ва Навоий вилоятларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тиклангани тўғрисида ахборот берилди

Фарғона ва Навоий вилоятларида электр энергияси таъминоти 100 фоиз тикланди

26.01.2022 санаси, соат 03:13 — мамлакатимиз пойтахтида электр энергияси таъминоти тўлиқ тиклангани тўғрисида ахборот берилди

Тошкент шаҳри ва республикамизнинг айрим вилоятларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.

Бироқ, айрим носозликлар туфайли трансформатор пунктлари, подстанциялар ва кабель тармоқларида муаммолар пайдо бўлиши ва электр таъминотида узилиши кузатилган ҳолатлар бўлиши мумкин.

Шу сабабли, баъзи хонадонлар ҳали ҳам электр энергиясига уланмаган бўлиши мумкин. Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган муаммолар зудлик билан бартараф этилади.

26.01.2022 санаси, соат 03:58 — электр таъминотидаги носозлик сабаб юзага келган вазиятнинг соат 03:50 даги ҳолати баён қилинди

Соат 03:50 ҳолатига республикамизда электр энергияси таъминоти 70% га тикланди

Бунда, биринчи навбатда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси билан таъминланди.

Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.

26.01.2022 санаси, соат 04:08 — Бухоро вилоятидаги электр энергияси таъминоти тўлиқ тиклангани эълон қилинди

Бухоро вилоятида электр энергияси таъминоти 100% тикланди

26.01.2022 санаси, соат 04:40 — электр таъминотидаги носозлик сабаб юзага келган вазиятнинг соат 04:00 даги ҳолати баён қилинди

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 26 январь, соат 04:00 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 70%, Хонабод 100%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд.

3. Бухоро вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

4. Жиззах вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

5. Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5%, Ғузор тумани 70% уланган. Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

6. Навоий вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

7. Наманган вилояти — Барча туман ва шаҳарларда 70% электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100%, Термиз шаҳри 100%, Термиз туман 70%, Шеробод тумани 15%, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон туманлари 10%, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларида 5% электр таъминоти мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 100%, Янгиер 100%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 100%, Сайхунобод тумани 60%, Гулистон тумани 100%, Мирзаобод тумани 100%, Ховос тумани 100%, Оқолтин тумани 100%, Сардоба тумани 100%, Сирдарё туманида 40% электр таъминоти мавжуд;

11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95%, Бекобод шаҳар 100%, Нарафшон шаҳар 40%, Олмалиқ шаҳар 100%, Чирчиқ 80%, Оҳангарон шаҳар 100%, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 95%, Зангиота тумани 40%, Қибрай тумани 95%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Қуйи Чирчиқ 50%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60%, Чиноз 70%, Янгийўл туманида 5% электр таъминоти мавжуд;

12. Фарғона вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри — электр таъминоти тўлиқ тикланган.

26.01.2022 санаси, соат 06:09 — электр таъминоти тиимида йирик аварияларнинг олдини олиш бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан 2020 йил декабрда тайёрланган йирик лавҳа қайта эълон этилди

МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ: ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА

26.01.2022 санаси, соат 06:30 — газни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилаётгани ва унинг оқибатлари баён қилинди

Ҳурматли истеъмолчилар!

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди.

Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республикамизнинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда.

Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Ҳурматли Ватандошлар! Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.

Вазиятни тўғри баҳолаб бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!

26.01.2022 санаси, соат 09:30 — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг брифинги эълон қилинди

Бугун, 26 январь куни соат 10:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Брифингда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолияти юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилади.

Брифинг Агентликнинг расмий “Facebook” саҳифаси, “UzReport” ва Ўзбекистон24 телеканаллари ҳамда Ўзбекистон24, Oriat dono радиоканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

26.01.2022 санаси, соат 10:00 — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг брифинги ўзбек ва рус тилларида эфирга узатилди эълон қилинди

#брифинг

❗Бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади

Бу ҳақда АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

✔️ Таъкидланишича, бугун, соат 09:30 ҳолатига кўра, республикамизда электр энергияси таъминоти 70% га тикланган.

Республикамизда электр энергияси таъминоти 70% га тикланган

Ҳурматли электр энергияси ва газ истеъмолчилари!

Хабарингиз бор, кеча, 25 январь куни соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида мамлакатимиз ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган эди.

Шундан сўнг, Президентимиз топшириқларига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш вазифаси қўйилиб, содир бўлган носозликлар сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Батафсил:  https://telegra.ph/Respublikamizda-ehlektr-ehnergiyasi-taminoti-70-ga-tiklangan-01-26

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>