Келиб тушган мурожаатлар
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: Раҳбарият бўлимида нега Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович ҳақидаги маълумотлар йўқ? Д.У. Ҳабибова
  • 27.12.2019
  • 920

     МУРОЖААТ МАЗМУНИ: Раҳбарият бўлимида нега Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович ҳақидаги маълумотлар йўқ?

     МУРОЖААТГА ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳабибова Дилфуза Ўткировна, мурожаатингиз «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан маълумот ўрнида қабул қилинди ва мурожаатингизга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:

     «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ягона таъсисчисининг 2-сонли қарорига мувофиқ (10.05.2019) фаолияти якунланиши белгиланган ташкилот — «Ўзбекэнерго» АЖни тугатиш ишлари якунига етказилганидан сўнг «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Ж.О.Обиджоновни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқарув аъзоси этиб тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.

     Айни пайтда «Ўзбекэнерго» АЖни тугатиш ишлари якунига етмаган.

 

Ҳурмат билан,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати

>