Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ҳисоб рақамимдаги 700 минг сўм маблағ йўқ бўлиб қолди, кейин ўрнида 30 минг сўм маблағ қолди»
  • 18.02.2022
  • 271

Мурожаат эгаси: Абдумўмин Абдураимов

Электрон почта: xabduraimov7@gmail.ru

«Мурожаат мазмуни: Янгийўл туман электр тармоқларига фойдаланилган электр учун тўлов қилинган, балансда 730 минг сўмдан ортиқ пул бор эди. Текширгани кириб сўраганимда “йўқ, унақа маблағ мавжудмас” деб айтишди ходимлар. Аммо payme иловаси орқали текширганимда ҳам юқоридаги маблағ мавжуд эди, лекин бориб мурожаат қилинганимда, ходимнинг қанақадир ҳаракатидан кейин, 700 минг сўм маблағ йўқ бўп қолди, кейин ҳисобда 30 минг сўм маблағ қолди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ким жавоб беради бу масалага? Ёки юқорига мурожаат қилиш керакми?»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Абдумўмин Абдураимов, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил:  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

het.uz – расмий веб-сайти

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари:  https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>