Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Сизлардан илтимос, газ ҳиди чиқаётган жойни таъмирлаб, шу кунгача бирор чора кўрмаган масъулиятсиз ходимларга қатъий чора кўринг!»
  • 01.03.2022
  • 327

Мурожаат эгаси: Мамарасулов Азизжон Али ўғли

Электрон почта: aziz_xvx_1993@mail.ru

Мурожаат мазмуни: «Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Боғистон маҳалласи, Сарбон кўчасида 1-уй манзилида оила аъзоларим билан яшаб келаман. 2 нафар ёш фарзандларим бор. Уйимиз олдида, яъни Мирзаобод тумани, Наврўз шаҳарчасида жойлашган автомобиллар иккиламчи бозори ёнида газни тақсимлайдиган катта қурилма (ГРП) бор. Ушбу қурилмадан бир неча йилдан буён газ чиқиб, кўчага, ҳатто бизнинг уйимиз ҳовлисигача газ ҳиди келиб, соғлиғимиз ёмонлашишигача олиб келмоқда. Мен туман газ бўлимига бир неча бор оғзаки мурожаат қилганимда, ходимлар ҳар хил баҳоналар ва сансалорликка йўл қўйиб, бу муаммони ҳал қилганлари йўқ. Чиқаётган газ ҳидидан инсоннинг соғлиғи ёмонлашиб бормоқда! Сизлардан илтимос, ушбу газ ҳиди чиқаётган жойни таъмирлаб беришларингизни ва шу кунгача бирор чора кўрмаган масъулиятсиз, шу жойга бириктирилган ходимларга қатъий чора кўриб, натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгилаб берилган муддатда жавоб хатини (электрон почтамга ва яшаш манзилимга) юборишингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Азизжон Али ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг https://hududgaz.uz/ иш вақти: 09:00дан 18:00 гача.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98-уй.

Индекс : 100115.

E-mail: info@hududgaz.uz

Телефон рақами: (71) 281-16-85

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>