Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Электр энергияни тармоқдан узишдан олдин, огоҳлантириш учун, бир-икки иш куни илгари телефонга “СМС” хабар келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди...»
  • 17.03.2022
  • 245

Мурожат эгаси: Чориев Жасур Рўзибаевич, Термиз шаҳри

Электрон почта: Choriev99@mail.ru

Мурожаат мазмуни: «Электр энергияни ўчиришдан олдин огоҳлантириш учун бир ёки икки иш куни телефонга СМС келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди. Менга телефонимдан кўрганимда 300 000 сўм пул бор эди. Лекин 2100’дан СМС келиб, “210 минг сўм қарзга кирдингиз” деди ва шу куни ўчириб ташлади (тармоқдан узди). Шуни олдиндан огоҳлантирилса, қарз олиб бўлса ҳам тўлаб қўяр эдик.”

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Чориев Жасур Рўзибаевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>