Келиб тушган мурожаатлар
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ИШЧИЛАРИНИ ЖАЗОЛАШИНГИЗНИ ИСТАЙМАН!»
  • 21.01.2020
  • 676

МУРОЖААТ МАЗМУНИ:

  Мен Примов Нурали Шуҳратович, Навоий шаҳар Учқудуқ кўчаси 4/3 уйда яшайман. Мутахассислар уйимизга келиб қўшниларнинг электр ҳисоблаш мосламасини бизники бирга улаб кетишган...

Нега қўшнининг электр ҳисоблагичини бизнинг ҳовлига ўрнатади? Мурожатимни ҳисобга олиб, Навоий электр тармоқлари ишчиларини тегишли жазолаш тўғрисида хулосалар беришингизни сўрайман. Улар менининг телефон номеримга ҳақиқатдан жазоланганлиги ҳақида бирор далил юборишларини хоҳлайман!

Замонавий электр ҳисоблагичлар бўйича йўриқнома

МУРОЖААТГА ЖАВОБ:

  Ҳурматли истеъмолчи Примов Нурали Шуҳратович!

  Сизнинг расмий мурожаатингиз «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан маълумот ўрнида қабул қилинди ва Сиз томонингиздан кўтарилган масала Жамиятимизга турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатлари доирасида эканлигини маълум қиламиз.

  Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр энергиясини транспортировка қилиш, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди, кичик кучланишли симёғоч ва электр тармоқларига, шу билан бирга, электр ҳисоблагич жиҳозларини ўрнатиш каби хизматларни амалга оширмайди.

  Шу билан бирга, Сизга шуни маълум қиламизки, мурожаатингиз мазмуни «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти масъул ходимларига юборилди ва улар тез орада мурожаатингиз юзасидан тегишли муносабат билдирилади. Мутахассислар электр ҳисоблагични ўрнатишда хатоликка йўл қўйишган бўлса, камчилик тезда бартараф этилади.

  Қўшимча маълумот: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматининг расмий телеграм канали: https://t.me/hetmuloqot бўлиб, унда электр ҳисоблагичлар бўйича батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

http://www.het.uz/oz

  «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий баёноти: «Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

Ижтимоий тармоқларимиз орқали мурожаат учун:

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin,

Facebook – «Hududiy elektr tarmoqlari»

@HET_admin

  Шунингдек, бу каби эълон ва маълумотлар Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам бериб борилмоқда: https://t.me/PRMINENERGY/32

  Қўшимча маълумот: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ расмий http://www.het.uz/oz веб-сайтида истеъмолчилар учун зарур маълумотлар билан бир қаторда Жамиятнинг ҳудудий бўлимлари ҳақидаги батафсил маълумотлар мавжуд: http://www.het.uz/oz/lists/regions.

  “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари бўйича қисқа 1154 рақами, шунингдек “Call Centre”нинг 71/202-50-55, 71/202-50-01 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ҳурмат билан, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>