Келиб тушган мурожаатлар
Миллий диспетчерлик маркази: «Диспетчерлик интизомининг бу тартибдаги бузилиши энергетика тизимида оғир оқибатли, йирик аварияли ҳолатларга олиб келиши мумкин!»
  • 29.03.2022
  • 306

Яқинда nasafnews.uz электрон нашрида “Қашқадарё ҲЭТ огоҳлантиришсиз чироқ ўчирилганига «Миллий электр тармоқлари» АЖ тизимидаги чекловларни сабаб қилиб кўрсатди” номли мақола эълон қилинган эди.

 

Аввалроқ ушбу нашр: «"Nasafnews" кузатувчилари бугун Қашқадарё вилоятининг баъзи ҳудудларида чироқ ўчгани, нега бу масалани сайт ёзиб чиқмаётгани ҳақида сўрашмоқда» номи билан хабар жойлаштирганди. https://t.me/nasafnewsuz/10629

 

 25 март санасида веб-сайтда эълон қилинган мақолада жумладан шундай дейилади: «Кеча ахборот сайтимизнинг телеграм каналида Қашқадарё вилоятининг баъзи ҳудудларида кун давомида чироқ ўчгани, «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бу узилишлардан истеъмолчиларни огоҳлантирмaгани ҳақида ёзиб чиққандик. «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирибди: «24 март куни энерго тизимда қувват танқислиги сабабли электр қурилмаларининг аварияли ўчишининг олдини олиш учун «Миллий электр тармоқлари» АЖ га қарашли Миллий диспетчерлик хизмати томонидан Нишон 1, 2, КМЗ 1, 2, Марказий 1, 2, Ункомбинат, Ҳилол, Шаҳрисабз, Яккабоғ 1, 2, Ёйилма, Ғармистон, Шерали 110 кВ ли тармоқларига чеклов киритилганлиги сабабли вилоятга электр етказиб беришда узилишлар кузатилган», – дейилади хабарда.

 Хўш, шундай экан, унда нега «Миллий электр тармоқлари» АЖ бу чеклов ҳақида истеъмолчиларга хабар бермаган?

 Масалага «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизматининг расмий муносабати қуйидагича ва улар масалага тўғри ёндашув билан аниқлик киритган: https://t.me/qashqadaryo_hududiy_elektr/6953

 

Истеъмолчилар эътиборига юқорида тилга олинган ҳолат бўйича тушунтириш бериш баробарида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номига март ойининг охирги декадасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бир нечта юридик шахслардан (истеъмолчиларнинг ишонч телефони орқали билдирган мурожаатлари ҳам шулар жумласидан) худди шу мазмунга эга бир нечта хат юборилган.

Ушбу хатларга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан (Миллий диспетчерлик маркази ҳамда Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси маълумотларига таяниб ёзилган) билдирилган расмий жавоб таркибида nasafnews.uz элекрон нашри орқали эълон қилинган масалага ҳам жавоб, яъни вазиятга берилган баҳо ва тушунтириш мавжуд ва у қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг 2022 йил 18 мартдаги 24/1-88-сонли топшириғига асосан, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 15 мартдаги 05/781-сонли вилоятдаги корхоналарда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар тўғрисидаги хатини ўрганиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қашқадарё вилояти истеъмолчиларига “Қашқадарё ҲЭТК” АЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол баланси ҳамда “ҲЭТ” АЖ томонидан тақсимланган режа асосида электр энергияси етказиб берилади.

Маълумот ўрнида: Сўнгги кунларда “Қашқадарё ҲЭТК” АЖга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўртача 20,0 млн. кВт•соат электр энергияси етказиб берилмоқда. Бу март ойига белгиланган режа кўрсаткичларидан 2,0 млн. кВт•соатга, 2021 йил март ойи кўрсаткичларидан қарийб 4 млн. кВт•соатга кўп.

Хатда келтирилган корхоналар “Қарши” подстанциясидан Л-КМЗ-1,2-110 кВ тармоқларидан, бошқа бири эса “Қарши” подстанциясидан Л-Хилол-1-110 кВ тармоғидан электр энергияси билан таъминланади.

Март ойи давомида электр энергиясига бўлган талаб юқори бўлганлиги ҳамда иссиқлик электр станциялар ёқилғи таъминотида бир қатор муаммолар юзага келганлиги сабабли энерготизимдаги кенг кўламли авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида республика миқёсида электр энергияси истеъмолига чекловлар киритилишга мажбур бўлинди. Бунда “Қашқадарё ҲЭТК” АЖ томонидан юқори турган диспетчерлик марказларини топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминламаганликлари сабабли энерготизимда аварияга қарши автоматиканинг ишлаши ёки 110 кВ таъминлаш тармоқларидан истеъмолчиларни тартибсиз узилишига сабаб бўлди. Айтиб ўтиш жоизки, диспетчерлик интизомининг бу тартибдаги бузилиши энергетика тизимида оғир оқибатли, йирик аварияли ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Ҳозирги кунга келиб, энерготизимда заҳира қувватлари ишга киритилгандан сўнг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ диспетчерлик хизматлари томонидан энеротизим бўйича чекловлар киритилмаяпти.

 

Юқорида келтирилган жавоб хатининг мазмунидан билиш мумкинки, Қашқадарё вилояти истеъмолчиларига ўртача 20,0 млн. кВт•соат электр энергияси етказиб берилмоқда. Бу март ойига белгиланган режа кўрсаткичларидан 2,0 млн. кВт•соатга, 2021 йил март ойи кўрсаткичларидан қарийб 4 млн. кВт•соатга кўп.

Демак, хулоса шуки, жорий йил март ойининг охирги декадасида Қашқадарё вилояти истеъмолчиларида электр энергиясига бўлган эҳтиёж маҳаллий ҳокимият ва тегишли ташкилотлар томонидан тузилган режага нисбатан бироз кўпроқ талаб этилган ва бу режага мувофиқ ажратилган ёқилғи ҳисобига ишлаб чиқариладиган электр энергиясига нисбатан дефицит, яъни тақчилликни юзага келтирган.

 

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, яъни Ягона электр энергетика тизимининг Тизим оператори таркибида, электр энергетика тармоғидаги йирик аварияларнинг олдини олиш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш мутаносиблигини таъминлашни амалга оширувчи Миллий диспетчерлик маркази мавжуд.

Миллий диспетчерлик маркази томонидан режимни сақлаш, яъни авария режимини бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда бошқа турдош ташкилотлар диспетчерларига электр таъминотига зарур миқдорларда чекловлар киритиш, ёки аксинча, генерация қувватини ошириш бўйича топшириқлар берилиши Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган) https://lex.uz/docs/1521177 23-моддасига асосланиб амалга оширилади. 

23-модда. Авария режимини бартараф этиш

Авария режимини бартараф этишда тизим оператори ягона электр энергетикаси тизимида мавжуд бўлган барча захира қувватларни жалб этиш, шунингдек электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этиш ҳуқуқига эга.

Электр энергияси истеъмолига чекловлар, биринчи навбатда, қайси истеъмолчи юридик шахсларнинг ускуналари электр энергетикаси тизими ишлаб туришининг ишончлилигига, электр энергияси сифатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ўша истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан жорий этилади.

Авария режимини бартараф этишда узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган, ушбу ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига, ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган истеъмолчи юридик шахсларга нисбатан электр энергияси истеъмолини чеклаш фақат алоҳида ҳолларда ва белгиланган тартибда тизим оператори томонидан амалга оширилади.

Авария режими вужудга келганда электр энергияси истеъмолини чеклаш тартиби, шунингдек, электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этилиши мумкин бўлган истеъмолчилар гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Асосий маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида, ўрнатилган релели ҳимоя ва автоматика режими ишлаши туфайли, электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий техник-муҳандислик жараёни ҳисобланади. Паст кучланишли тармоқлар ёки трансформатор пунктларидаги режали таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилса, истеъмолчилар бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан огоҳлантирилади. Турли омиллар таъсирида электр таъминотида содир бўлган носозликларни (фавқулодда ўчишларни) олдиндан айтиш ва бу ҳақда истеъмолчиларни огоҳлантиришнинг имкони мавжуд эмас.

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

 

Истеъмолчиларга uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган мавзуга оид мақолалар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

✔️ МИЛЛИЙ ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ: Энерготизимда йирик аварияларнинг олдини олиш учун қўлланилаётган чораларнинг аҳамияти

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1610

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1611

✔️ Марказий Осиё электр энергетика ягона тизими нима?

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1925

✔️ Матбуот анжуманида журналист ва блогерларни қизиқтириши мумкин бўлган савол-жавоблар матни

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1361

✔️ МАРКАЗИЙ ОСИЁ БИРЛАШГАН ЭНЕРГОТИЗИМИДА СОДИР БЎЛГАН ФАВҚУЛОТДА ҲОЛАТ БЎЙИЧА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/950

✔️ АОКАда брифинг: «ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/597

✔️ ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ёхуд тизимидаги йирик аварияларнинг асосий сабаблари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/177

✔️ ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛИШИГА МАЖБУР БЎЛИНМОҚДА! ёхуд бугунги кун энергия тежамкорлиги маданияти қай аҳволда?

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/150

Энергетика тизимидаги фавқулодда ҳолатларда “Ўзбекистон МЭТ “АЖ Миллий диспетчерлик маркази кенг кўламли узилишларни олдини олиш мақсадида, фақатгина  Қашқадарё вилояти истеъмолчиларига эмас, балки  Республика миқёсида электр энергия истеъмолига чекловлар киритиш юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ диспетчерлик бўғинларига топшириқ беради. Ўз навбатида  “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ диспетчерлик хизматлари бевосита истеъмолчиларни ушбу ҳолат юзасидан огоҳлантириши лозим. Миллий диспетчерлик марказини топшириқларини ўз вақтида бажарилмаслиги, яъни диспетчерлик интизомининг бузилиши,   аварияга қарши автоматикани ишлаши ёки таъминлаш марказларидан истеъмолчиларни тармоқдан узилишига сабаб бўлади.
Зудлик билан чора кўрилмаслиги жорий йил январь ойида содир бўлган тизим миқёсидаги фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлиб катта масштабли, оғир оқибатли ҳолатларга олиб келиши мумкин.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>