Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Симёғочлар яроқсиз ҳолда, уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман»
  • 23.03.2022
  • 439

Мурожаат эгаси: Шеримов Зафар Райимқулович

Электрон почта: zafarsherimov@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум, ҳурматли «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ходимлари! Мурожаатим шундан иборатки, мен яшайдиган Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Ингичка қишлоғига 1975 йилда электр энергияси тармоқлари тортилган бўлиб, симёғочлар бугунги кун эскириб, яроқсиз ҳолатига келиб қолган. Уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Зафар Райимқулович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>